- Қонунчилик палатаси
- Янгиликлар
- Қонун ижодкорлиги фаолияти
- Парламент дипломатияси
- Сайловчилар билан мулоқот
- Матбуот хизмати
- Назорат-таҳлил фаолияти
- Ахборот-таҳлилий ҳужжатлар
- Ёшлар парламенти
- Жонли эфир
- Фотогалерея
- Тадбирлар
- Видеогалерея
- Боғланиш
САЙТ СИНОВ ТАРИҚАСИДА ИШГА ТУШИРИЛГАН
2025 йил 14 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда эркин ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини тубдан ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш бўйича янгича тизим яратилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг асосий институтлари ривожланишини янги босқичга олиб чиқди. Янги таҳрирдаги Конституцияда мазкур институтга алоҳида боб ажратилиб, конституциявий мақом берилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисидаги нутқида парламент аъзоларига бир қатор устувор йўналишлар белгилаб берилганди. Жумладан, Қонунчилик палатаси қўмиталари фаолиятида фуқаролик жамияти институтлари билан мулоқотни кучайтириш муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилган эди.
Семинар мазкур устувор вазифаларни самарали амалга ошириш, парламент қўмиталари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги конструктив мулоқот платформасини яратиш ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кучайтириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбир давомида парламент ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш механизмларини жорий этиш, қўмиталар ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Сўзга чиққанлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг иштироки кенгайиши қонунларда халқ манфаатларини янада кенгроқ ифодалаш, жамиятда кечаётган демократик жараёнлар руҳини сингдиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Тадбир якунида Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси, “Ибн Сино” жамоат фонди, Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш, Меҳнат бозори тадқиқотлари, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланиб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.
Изоҳлар: