Cайт ранги: A A


Янгиликлар

Ичимлик суви муаммоси  жойларда аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда
26.04.2018
Ичимлик суви муаммоси жойларда аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда

– Фарзандим Феруз 2-гуруҳ ногирони, бу йил 21 ёшга тўлди, –дейди Таллиюлғун маҳалласида яшовчи Наврўз Бердиев. – Анчадан буён уни 1-гуруҳ ногиронлигига ўтказишда қийналиб юргандик. Мурожаатимиз депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, ўғлимни комиссия кўригидан ўтказиш ва тиббий хулоса бериш юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатма берилди. Ногиронлик аравачаси муаммоси ҳам ҳал этилди.

Очиқ мулоқотлар, амалий натижалар
26.04.2018
Очиқ мулоқотлар, амалий натижалар

– Тошкент туманидаги аҳоли билан мулоқотларимиз амалий ва кўтаринки руҳда ўтмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухтабар Ҳусанова. Айниқса, тумандаги “Ширин” МФЙ аҳолиси билан юзма-юз учрашувларда ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммолар аниқланди. Хусусан, Чаманзор кўчасидаги 22-уйга ташриф буюрилди, маълум бўлишича, Муҳаммедова Назокат (II гуруҳ ногирони) турмуш ўртоғи Муҳаммедов Фахриддин (III гуруҳ ногирони) билан уч нафар вояга етмаган фарзандни тарбиялаётган эканлар.

Ҳудудлардаги учрашувлар кўтаринки руҳда ўтмоқда
26.04.2018
Ҳудудлардаги учрашувлар кўтаринки руҳда ўтмоқда

Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш  Парламент аъзолари фаолиятининг асосий мезонига айланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ХДП фракцияси раҳбари Ҳатамжон Кетмонов Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани Халқ таълими тизими тасарруфидаги  28-умумтаълим мактабига ташрифи чоғида у ерда келажагимиз эгалари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. 

Амалий ишларга бой бўлган учрашув
26.04.2018
Амалий ишларга бой бўлган учрашув

– Бир неча йиллардан буён, ишсизлик масаласида қийналаётган эдим. Бу борадаги ҳаракатларим бесамар кетаётганди, – дейди “Аҳиллик” маҳалласида яшовчи Шерзод Жўраев. – Депутат Людмила Кошелапова билан бўлган суҳбатдан сўнг, тез фурсат ичида муаммойимга ижобий ечим топилди. Ҳозирда Келес шаҳрида жойлашган “ФРОГАМ ТИГАРЕТ” МЧЖга ишга жойлашиш учун ҳужжатларимни тақдим этмоқдаман. Бунинг учун депутатга раҳмат, дейман.

Ўрол ҲАЙИТОВ: Аҳоли муаммоларига ечим излаш фаолиятимизнинг энг асосий меъзонидир
26.04.2018
Ўрол ҲАЙИТОВ: Аҳоли муаммоларига ечим излаш фаолиятимизнинг энг асосий меъзонидир

Халқ билан мулоқотнинг самарали тизими аҳолининг турмуш тарзи ва фаровонлиги яхшиланишида ўз аҳамиятини намоён этаётир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан биз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги ўрганиш ишларимиз кўпгина муаммоларни бартараф этибгина қолмай, одамларнинг депутатга, шунингдек, давлат идораларига бўлган ишончини ҳам оширмоқда десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Депутат кўмаги билан ичимлик суви танқислиги бартараф этилди
25.04.2018
Депутат кўмаги билан ичимлик суви танқислиги бартараф этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шарафутдинов Тошлоқ туманининг Ахшак МФЙ ва Тоғлик МФЙ худудларидаги ушрашувларда аҳоли томонидан  ичимлик суви қудуқлари ишламаётганлиги сабабли ичимлик сув танқисчилиги сезилаётганлиги аниқланди.  Ушбу муаммо депутат аралушуви билан  туманнинг тегишли хизматлари муаммони бартараф этишга жалб этилди. Натижада, сув насослари янгиланди ва узоқ кутилган зилол сув яна оқа бошлади. Бу эса аҳолининг қувончига сабаб бўлди.

Халқ билан мулоқот: ечими мураккаб бўлмаган масалалар
25.04.2018
Халқ билан мулоқот: ечими мураккаб бўлмаган масалалар

– Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг туманимиз аҳолиси билан ўтказаётган учрашувлари бизни ниҳоятда мамнун этмоқда, – деди Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нурбек Ибрагимов. – Биз мулоқотлар асносида қишлоқларимизда йиғилиб қолган кўпгина муаммоларни депутат ва сенаторларга очиқ-ошкора билдираяпмиз. Ушбу жумбоқларни ечишда депутатларимиз жуда катта ёрдам беришаяпти. Бизни яна бир қувонтирган нарса, парламент аъзоларининг аралашуви билан бир қатор жумбоқлар шу ернинг ўзида ҳал этилмоқда. Бундан хурсандмиз.

Давлат харидларида коррупцияга йўл қўйилмайди
25.04.2018
Давлат харидларида коррупцияга йўл қўйилмайди

Айни пайтда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти аҳоли, шу жумладан, тадбиркорлар ўртасида кенг тушунтирилмоқда, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Айтиш жоизки, бу саъй-ҳаракатлар мазкур ҳужжатнинг ҳаётга изчил ва самарали татбиқ этилишини таъминлаш баробарида, тадбиркорлик субъектларининг янада фаол иш олиб боришларига қулай шарт-шароит яратишни кафолатлайди. Хўш, давлат харидларининг ўзи нима? Яқинда кучга кирган Қонуннинг асосий янгиликлари нималардан иборат?    

Учрашувларда ютуқлар билан бирга ўз ечимини кутаётган муаммолар аниқланди
25.04.2018
Учрашувларда ютуқлар билан бирга ўз ечимини кутаётган муаммолар аниқланди

Касби – деҳқончиликда ўзига хос тажриба мактаби яратган гўшалардан бири. Шу боисдан бўлса керак туманда пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик соҳаларида дил қувонар натижаларга эришилаяпти. Қишлоқ хўжалигида олиб борилатган иқтисодий ислоҳатлар бугун ўз самарасини бермоқда. 

Юзма-юз мулоқотлар амалий руҳда ўтмоқда
24.04.2018
Юзма-юз мулоқотлар амалий руҳда ўтмоқда

Парламент вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ҳам иш бошлади.  Ҳудудлардаги ҳақиқий  ҳолатни ўрганиш, аҳоли билан жонли мулоқотлар олиб бориш, сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан танишиш учрашувларнинг асосий мезонига айланган.  


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...