Cайт ранги: A A


Янгиликлар

Аниқланган камчиликлар бартараф этилади
24.04.2018
Аниқланган камчиликлар бартараф этилади

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ҳудудлардаги муаммоларнинг бартараф этилишида муҳим омил бўлмоқда.  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов ҳам мутасадди ташкилот ва муассасалар вакиллари билан ҳамкорликда Зарбдор туманида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Нега тадбиркорни қўллаб-қувватламайсиз?  ўрганишларда мутасадди раҳбарлар эътибори ушбу саволга қаратилди
24.04.2018
Нега тадбиркорни қўллаб-қувватламайсиз? ўрганишларда мутасадди раҳбарлар эътибори ушбу саволга қаратилди

Ўрганиш давомида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги фуқароларнинг банкдан имтиёзли кредит олишда сунъий тўсиқларга дуч келинаётгани аниқланди. Масалан, 4-сектор бўйича ушбу масалада 42 та ариза тушган. Жорий йилнинг дастлабки чорагида уларнинг атиги 5 таси ижобий ҳал этилган, холос. Ёки бошқа бир мисол. Фаровон қишлоғида яшовчи фермер Ойбек Қурбонов айни дамда 200 асалари оиласини парвариш қилаяпти. 

Муаммоларни жойида ҳал этишга кўмаклашилмоқда
23.04.2018
Муаммоларни жойида ҳал этишга кўмаклашилмоқда

– Депутатларнинг туманимизга ташриф буюраётганини эшитиб, очиғи дилимизда катта умид уйғонди, – дейди  Андижон туманидаги “Ойжамол” МФЙ раиси Солияхон Жўраева. Чунки бошқа жойларда бўлгани каби бизнинг маҳалламизда ҳам ечимини кутаётган муаммолар бор эди.  Жумладан, Навбаҳор кўчасидаги 1260 метр масофадаги йўлнинг таъмирталаблиги, қиш фаслининг ёғинли кунларида бу кексалар ва болалар учун қийинчилик туғдириб келаётган эди. 

20.04.2018
Талабалар шаҳарчасидаги муаммолар таҳлил қилинди

Тадбирда комиссия аъзолари томонидан аҳоли хонадонларида ижарада яшаётган талабаларни вақтинча рўйхатга қўйишда улардан хонадон эгаси билан ижара шартномаси тузилиши мажбурийлигини бекор қилиб, буни маҳалла фуқаролар йиғини маълумотномаси асосида амалга ошириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан тегишли идораларга таклифлар тайёрланди.

Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди
18.04.2018
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3 млн. нафардан кўпроқ пенсионерлар ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, мамлакатимиз аҳолисининг ўртача 10% ни ташкил этади. 2017 йил давомида Пенсия жамғармаси таркибий тузилмаларида 298 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланган бўлиб, 2016 йилга нисбатан бу кўрсаткич 40 минг нафарга кўпроқдир. 

Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда
18.04.2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди
17.04.2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг 2018 йил биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан матбуот ва ОАВ ходимларига ахборот берилди.

Автомобиль йўлларини қуриш, лойиҳалаш соҳасидаги норма ва стандартларга риоя этишни таъминлашга қаратилган қонун ишлаб чиқилмоқда
17.04.2018
Автомобиль йўлларини қуриш, лойиҳалаш соҳасидаги норма ва стандартларга риоя этишни таъминлашга қаратилган қонун ишлаб чиқилмоқда

Таъкидлаш жоиз, республикамиз халқ хўжалиги юкларининг 80 фоизи, йўловчи ташиш хизматининг 85 фоизи автомобиль транспорти соҳасига тўғри келади. Шу жиҳатдан олиб қараганда замонавий магистраль йўлларининг шаклланиши бугунги куннинг долзарб вазифасига айланмоқда.

Ногиронликни аниқлаш тизими соддалаштирилади
16.04.2018
Ногиронликни аниқлаш тизими соддалаштирилади

Ахборотда қайд этилганидек, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси томонидан 2017 йил давомида 47,2 минг нафардан ортиқ фуқароларга бирламчи ногиронлик белгиланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,1 минг нафарга кўпайган. Жумладан, Қашқадарё вилоятида 2017 йил давомида 4184 нафардан ортиқ фуқароларга бирламчи ногиронлик белгилан. Бу кўрсатгич 2016 йилга нисбатан 1674 нафарга кўпайган.

Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир долзарб масалалар кўриб чиқилди
13.04.2018
Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир долзарб масалалар кўриб чиқилди

“Рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистоннинг қонунчилик амалиётида биринчи марта, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Конвенцияси халқаро стандартларини ва рекрутинг фаолиятини ташкил этиш ҳамда ривожлантиришнинг хорижий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда   2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ишлаб чиқилган.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...