Cайт ранги: A A


Янгиликлар

26.11.2015
Депутат сайловчи олдида масъул

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жалилова Дилфуза Қарши Агро тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида сайловчилар билан учрашди. – Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар замирида, жамиятнинг ҳар бир жабҳаси, ҳар бир соҳасидаги ўзгаришлар, янгиланишлар жараёнида, аввало, фуқаролар манфаати, ҳуқуқ ва эркинликлари мужассам, – деди сайловчилар ҳузурида бўлган ЎзМТДП фракцияси аъзоси Дилфуза Жалилова. 

26.11.2015
O‘zLiDeP фракцияси аъзолари сайловчилар билан юзма-юз учрашмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Содиқжон Турдиев Андижон вилояти "Шаҳрихон" сайлов округи сайловчилари билан учрашди. Сайловчилар билан юзма‑­юз суҳбатларда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллик муносабати билан жойларда ўтказилаётган тадбирлар ҳамда Президентимиз ташаббуси билан 15 майдаги фармони асосида ишлаб чиқилиб қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш масалаларига қаратилди.

26.11.2015
Cайловчилар билан учрашувларда муҳим масалалар кўтарилди

Тошкент шаҳридаги 128-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Рустам Комилов ва 127-Қорақамиш сайлов округидан Шуҳрат Мамаджановнинг сайловчилар билан учрашувлари ҳам самимий ва қизғин суҳбат асносида ўтди. Учрашувларда сайловчилар аҳоли бандлигини таъминлаш, пенсия ва ижтимоий нафақалар тўлашнинг ҳу­қу­қий асослари юзасидан кўплаб саволлар билан мурожаат этишди. Депутатлар уларнинг ҳар бирига батафсил жавоб қайтарди, учрашувга келганларнинг жойларда қо­нунлар ижроси билан боғлиқ фикр-мулоҳазалари тинг­ланди.


26.11.2015
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш

2015 йил 25 ноябр куни Тошкент шаҳрида “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди. Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, К.Аденауэр номидаги жамғарма ваколатхонаси ҳамкорлигида, Осиё тараққиёт банки ва БМТ ривожланиш Дастури томонидан ташкил этилди. 

25.11.2015
Сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ, депутатлар ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлмоқда. Жумладан, ЎзМТДП фракцияси аъзолари учрашувлар давомида Президентимиз маърузаларининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан сайловчиларга ахборот беришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

24.11.2015
Депутат сайловчилар билан учрашувларда бўш иш ўринларини янада кўпайтириш йўлларини муҳокама қилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев Хонқа туманидаги 35-умумтаълим мактабида ҳамда Хонқа тумани “Пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида сайловчилари билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бу йўналишда қабул қилинаётган қонунларни янада такомиллаштириш ва улар ижроси, фуқароларнинг мурожаатларига эътибор, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишлар депутат томонидан аҳолига етказилди.

23.11.2015
Қорақалпоғистонлик депутат сайловолди кампанияси даврида берган ваъдаларини бажармоқда

Қорақалпоғистон Республикасидан сайланган "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Рашид Матқурбановнинг 6-сонли “Чимбой” сайлов округи сайловчилари билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Депутат мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, ўтган давр мобайнида парламентда қабул қилинган янги қонунлар, амалдаги қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳалари тўғрисида маълумот берди.

19.11.2015
Саноатни ривожлантириш мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашнинг муҳим омили

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги «Демократик кучлар блоки» ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамкорлигида «Ўзбекистонда саноатни диверсификациялаш ва модернизациялашнинг долзарб масалалари» мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.

19.11.2015
Узоқ муддатли Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг янги босқичи

O‘zLiDeP Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожи нафақат мамлакатларимизнинг узоқ истиқболли манфаатларига хизмат қилиши, балки бутун минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, коммуникация ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга ижобий таъсир этишига ишонади. Бу мамлакатларимиз ўртасида тўғридан-тўғри транспорт тармоқларини барпо этиш, савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш учун имконият яратади. 

18.11.2015
Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик барқарорликни таъминлаш масалалари депутатлар муҳокамасида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, экологик таълим соҳасидаги қонунчилик ва меъёрий-услубий базани ривожлантириш борасидаги тадбирларининг бажарилиши тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.   


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...