Cайт ранги: A A


Янгиликлар

13.05.2015
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаларидан ўтмоқда

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш, уни янада такомиллаштириш юзасидан “Ўзбекистонда ветеринария соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

13.05.2015
Яқин тарихни бугунги ва келажак авлодга етказиш долзарб вазифа

2015 йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси “ Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ва ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида конференция ўтказди. 

13.05.2015
Бахтли мамлакатнинг бахтли кунлари

– Тинчлик, хотиржамлик... Унинг нақадар муқаддас неъмат эканини Иккинчи жаҳон урушида қатнашган, мардлик, жасорат кўрсатган фахрийлар, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ҳамюртларимиз, урушнинг аччиқ азоб-уқубатини тортган кекса отахону онахонларимиз яхши билишади, қалбдан ҳис этишади, – дейди "Миллий тикланиш" партияси фракцияси аъзоси Жамила Ниёзова.

13.05.2015
Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш йўлида

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуввватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

12.05.2015
Тинчликнинг қадрига етмоқ – ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир

– Бу йилги Хотира ва Қадрлаш куни катта тантана билан “Жасорат, бурч, матонат” шиори остида мамлакатимиз миқиёсида кўтаринкилик билан нишонландики, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, бугунги кунимизга бўлган шукуроналик бу байрамда иштирок этаётган ҳар бир фуқароларимиз юзидаги шодликларида номоён бўлмоқда, – дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбонов.

12.05.2015
Тинчлик — улуғ неъмат, буюк саодат

– Инсоннинг энг олий, муқаддас ҳуқуқларидан бири тинч-осойишта ҳаёт кечиришдир. Мустақиллик йилларида фуқароларимизнинг ушбу ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ҳамда бағрикенглик мустаҳкам қарор топди, – дея фикр билдиради депутат Комила КАРОМОВА.

12.05.2015
Экологик таълим истиқболлари ва қонунчилик

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакатимизда экологик таълим-тарбияни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

07.05.2015
Парламент фаолиятининг янги қирралари

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлар режасига мувофиқ қўмиталар ҳузурида экспертлар гуруҳлари фаолиятини тартибга солишни назарда тутувчи Низом лойиҳаси парламент қуйи палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилди, – дейди депутат Шухрат Бафаев.

06.05.2015
Амалий муҳокамалар қонунчиликнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилади

Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қуйи палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари иштирокида фуқаролик судлари ишида иш юритишни такомиллаштириш ҳамда унда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашга бағишланган тадбир ўтказди. 

05.05.2015
Иқтисодиёт вазири ахборотини эшитишга доир тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 4-5 май кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарида Иқтисодиёт вазирининг "Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш: ҳолат ва истиқболлар тўғрисида"ги ахборотини эшитишга тайёргарлик кўриш бўйича давра суҳбати ва корхоналар фаолияти билан танишувлар ўтказилди.  


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...