Cайт ранги: A A


Янгиликлар

Пандемия даврида аҳоли саломатлигини таъминлашда қандай ишлар амалга оширилди?
22.02.2021
Пандемия даврида аҳоли саломатлигини таъминлашда қандай ишлар амалга оширилди?

2021 йил 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббуси билан парламент эшитуви ўтказилди. Унда депутатлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Б. Юсупалиевнинг ҳамда инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмоновнинг “Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборотини эшитдилар.

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди
19.02.2021
Қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди

Мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг катта қисми тан жароҳатлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда содир этилаётган бўлиб, статистик маълумотларга кўра, бундай йўл-транспорт ҳодисаларининг сони 2018 йилда 13 701 та, 2019 йилда 23 246 та ҳамда 2020 йилда 16 023 тани ташкил қилган.

Спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов Сирдарё вилоятида тиббиёт муассасаларидаги реал ҳолатни ўрганди
19.02.2021
Спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов Сирдарё вилоятида тиббиёт муассасаларидаги реал ҳолатни ўрганди

Бугун мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишнинг янгича тизими – “маҳаллабай” асосда иш ташкил этиш, шу орқали одамларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш ҳамда уларни ҳал этиш вазифаси кун тартибида турибди. 

ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
19.02.2021
ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Юртимизда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланиш имконияти мавжуд. Маълумотларга кўра, сўнги тўрт йил ичида Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида савдо айланмаси қарийб 75 фоизга ошган. 2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ЕОИИга аъзо мамлакатлари билан жами товар айланмаси 9,8 млрд. долларни ташкил этди.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасига оид вазифалар ижроси қандай таъминланмоқда?
19.02.2021
Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасига оид вазифалар ижроси қандай таъминланмоқда?

2021 йил 19 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан назорат-таҳлил тадбири ўтказилди. Унда Президентимизнинг 2020 йил 2 мартдаги Фармони билан тасдиқланган “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури тегишли бандларининг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан бажарилишига оид масала муҳокама қилинди.

ЎзХДП фракцияси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан  эшитув ўтказиш таклифи билан чиқди
18.02.2021
ЎзХДП фракцияси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан эшитув ўтказиш таклифи билан чиқди

Бугун парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисидаги масалани эшитиш бўйича ташаббус билан чиқди.

Қўмита аъзолари Давлат дастурининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик йўналишидаги устувор вазифаларни белгилаб олди
18.02.2021
Қўмита аъзолари Давлат дастурининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик йўналишидаги устувор вазифаларни белгилаб олди

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолият концепцияси 2012 йилда қабул қилинган бўлиб, концептуал ҳужжат сифатида ўтган давр (2012-2020 йиллар) мобайнида Ўзбекистон Республикаси прогрессив ташқи сиёсатининг асосий мақсад-вазифаларини ва устувор йўналишларини ўзида қайсидир маънода мужассам этиб келди. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепциясининг такомиллаштириш таклифи мамлакатимиз ташқи сиёсатининг прогрессив моҳиятини, кучайиб бораётган иқтисодий-дипломатик саъй-ҳаракатларини, очиқлик характерини дунёга намойиш этиш билан бевосита боғлиқдир.

Наманганлик тадбиркорга 2 сотих майдонда иссиқхона қуриб берилади
17.02.2021
Наманганлик тадбиркорга 2 сотих майдонда иссиқхона қуриб берилади

Наманган халқи меҳнаткаш, деҳқончиликнинг ҳадисини олган. Вилоятда томорқадан яхши даромад олиб, рўзғорини тўкин, турмушини обод қилаётган юртдошларимиз кўп. Бу борада айниқса, Наманган тумани аҳолиси катта тажриба тўпланган.

Пойтахт ҳам муаммолардан ҳоли эмас
17.02.2021
Пойтахт ҳам муаммолардан ҳоли эмас

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров бошчилигидаги Парламент комиссияси Тошкент шаҳридаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини таҳлил қилди.

Давлат ва жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
15.02.2021
Давлат ва жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 2021 йил 15 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ҳамда «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқдилар.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...