Cайт ранги: A A


Янгиликлар

20.05.2016
Мамлакат туризм салоҳиятини юксалтиришнинг муҳим йўналишлари

2016 йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси ва “Ўзбекистон хаво йуллари” Миллий авиакомпанияси билан биргаликда Бухоро шаҳрида “Туризм соҳаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси иқтисодий ривожланишининг муҳим манбаи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  

19.05.2016
Депутатлар соғлиқни сақлаш вазирининг ахборотини эшитдилар

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар соғлиқни сақлаш вазири А.Алимовнинг фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотини эшитдилар.

17.05.2016
Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш - долзарб масала

Жорий йилнинг 17 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг Давлат харидларининг амалга оширилиши ҳолати юзасидан Сирдарё вилоятида ўтказилган назорат-таҳлил тадбири якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар амалда электрон ахборот порталига бюджет ташкилотлари томонидан товарларни харид қилиш юзасидан эълон ва буюртмаларни жойлаштиришда, буюртмачилар томонидан бу товарларини қабул қилиб олишда, етказиб берувчилар томонидан шартномага мувофиқ товарларни ўз вақтида етказиб беришда ва бошқа айрим масалаларда кўзга ташланган камчиликларга эътибор қаратдилар.

16.05.2016
Она тилига ҳурмат уни мукаммал ўрганишдан бошланади

– Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ҳам нафақат мамлакатимиз маънавий-маърифий ҳаётида балки таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми, миллий тилимизга давлат сиёсати даражасидаги эътибор намунаси бўлди, – дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Алишер ШОДМОНОВ.

16.05.2016
Тилга эътибор — элга эътибор

Давлатимиз раҳбарининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ўзбек адабий тилини ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб бергани билан ниҳоятда аҳамиятли бўлди. Бинобарин, мазкур ҳужжат билан ташкил этиладиган университет тил ва адабиётни ривожлантиришга хизмат қилиши билан бирга, миллий ўзликни англаш, чуқур фалсафий дунёқарашимизни шакллантиришга, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бой маънавий меросимизни асрашга хизмат қилади.

13.05.2016
Конвенция талаблари бажарилмоқда

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари И.Носиров ва Ф.Ибрагимова Тошкент ирригация ва мелиорация институтида бўлиб ўтган “Трансчегаравий сув оқимлари ва ҳалқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Конвенция, “Ҳалқаро сув оқимларидан кема қатновисиз фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида”ги Конвенция талаблари” номли семинарда иштирок этишди.

13.05.2016
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари Ш.Тухтабаев, Н.Акбаров, Ш.Шарафутдинов, Б.Артыков, Г.Худоярова, Р.Кушербаев, Ж.Пирматов ва М.Ғафуровалар Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўқув марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзусидаги семинарда иштирок этишди.

13.05.2016
Очиқликни таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш – давр талаби

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмиталари ҳамкорлигида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли» мавзуида семинар ўтказилди. 

12.05.2016
Назорат институтининг назарий ва ҳуқуқий асослари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистонда парламент назоратини амалга оширишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), олимлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

11.05.2016
Автомобиль транспорти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш: ҳолати ва истиқболлари

Автомобиль транспорти Ўзбекистонда ишлаб чиқариш инфраструктурасининг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг барқарор ва самарали фаолияти иқтисодиётнинг юқори суратларда ўсиши, аҳоли ҳаёти сифатининг ошиши, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиёти билан интеграциялашуви учун зарур бўлган шарти ҳисобланади. Шу мақсадда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан "Автомобиль транспорти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш: ҳолати ва истиқболлари” мавзусида конференция ўтказилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...