Cайт ранги: A A


Янгиликлар

05.02.2016
Оилаларимиз тотувлиги – мамлакат тараққиётининг кафолатидир

– Оила жамиятнинг энг кичик бўғини. Жамият ва давлат равнақи, унинг келгуси истиқболи аввало оиладан бошланади. Шу боисдан, мустақиллик йилларида оила манфаатлари, она ва бола ҳуқуқлари ҳимояси, турмуш тарзи, оила аъзоларининг руҳияти ва тарбияси, уларни ҳаётга, туғилиб ўсаётган юртига муҳаббатини кучайтириш, бир сўз билан айтганда, баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди,дейди "Ўзбекистон" телеканалининг "Биз учун муҳим" ток-шоусида ўз фикрлари билан иштирок этган Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА.

05.02.2016
Навоий мероси бебаҳо манба

– Президентимиз раҳнамолигида ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятдаги ролини кучайтириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, биз Алишер Навоийнинг бебаҳо меросидан халқимизни, айниқса, ёшларимизни қанчалик кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз, – дея Навоий ижоди ҳақида сўз юритади Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Алишер ШОДМОНОВ.

02.02.2016
Андижон туман Халқ депутатлари Кенгаши сессияси

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Муҳаррам Дадаходжаева Андижон вилояти Андижон тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Андижон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан Андижон тумани ҳокимининг ҳисоботи эшитилди.

02.02.2016
Орол муаммоларига бағишланди

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари С.Джакбаров ва Қ.Жуманиёзов Хоразм вилоятининг Урганч ҳамда Хонқа тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ва асосий йўналишларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда Оролбўйи аҳолиси хабардорлигини ошириш” мавзусидаги тадбирда иштирок этишди.  

02.02.2016
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантиришнинг янги босқичи

– Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида бугунги шароитда, интернет ва электроника даврида иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини янада ривожлантириш устувор аҳамиятга эгалиги таъкидланди, – дея сўз юритади Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Эркин ХОЛБЎТАЕВ матбуотдаги чиқишида.

02.02.2016
Экология соҳасидаги фаол журналистлар тақдирланди

Жорий йилнинг 2 февраль куни 14 – Республика экожурналистика танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат фаоллари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ташкилотлар, чет эл давлатларининг мамлакатимиздаги элчихоналари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

01.02.2016
Хонобод шаҳар ва Қўрғонтепа тумани Халқ депутатлари Кенгаши сессияси

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Абдурашид Тўхтабаев Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Андижон вилояти Хонобод шаҳар ва Қўрғонтепа тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида иштирок этди. 

01.02.2016
Қулай ахборот муҳитида ёшлар онгида ижтимоий-сиёсий жараёнлар

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Умиджон Сулаймонов Тошкент темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежи биносида “Қулай ахборот муҳитида ёшлар онгида ижтимоий-сиёсий жараёнлар” мавзусидаги давра суҳбатида ўз маърузаси билан иштирок этиб қайтди.

01.02.2016
Пайариқ тумани Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ва “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси Сиддиқ Номозов Самарканд вилояти Пайариқ туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Самарканд вилояти Пайариқ тумани Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ва прокурорининг ҳисоботлари эшитилди.

01.02.2016
Хонабод туман Халқ депутатлари Кенгаши сессияси

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Абдурашид Тўхтабаев Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Андижон вилояти Хонобод шаҳар ва Қўрғонтепа тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида иштирок этди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...