Cайт ранги: A A


Янгиликлар

14.01.2015
Мамлакат равнақи, аҳоли фаровонлиги — бош мезон

Аввал хабар қилинганидек, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Ислом Каримов нутқ сўзлади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти, жамият ҳаётининг турли жабҳаларида эришилаётган ютуқ ва марралар атрофлича очиб берилган ушбу нутқ кенг жамоатчилигимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Буни сиёсий партияларнинг парламентимиз қуйи палатасидаги фракциялари аъзолари фикрларидан ҳам билиш мумкин.

13.01.2015
Юксак масъулият ва катта ишонч билан

– 2015 йил 12 январь куни Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий йиғилишидаги нутқини алоҳида кўтаринки руҳ билан тингладик, – дейди депутат Дилором Файзиева.

13.01.2015
Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий йиғилишидаги нутқи

Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар!
Азиз дўстлар!
Авваламбор, юртимизда Конституциямиз ва қонунларимиз асосида, қизғин курашлар руҳида бўлиб ўтган сайловларда эл-юртимизнинг ишончини қозониб, Қонунчилик палатаси депутати деган юксак шарафга сазовор бўлган сиз, муҳтарам халқ вакилларини чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, фаолиятингизда янги-янги ютуқ ва омадлар тилашга ижозат бергайсиз. 

12.01.2015
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

12 январь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Парламент қуйи палатасининг биринчи мажлисини қонун хужжатларига мувофиқ марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов очди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди. 

06.01.2015
Парламент қуйи палатасига сайлов якунланди

Шу йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов олиб борди.

23.12.2014
Ватан, халқ тақдирига дахлдорлик туйғуси яққол намоён бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 21 декабрь куни бўлиб ўтган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган уч юздан зиёд кузатувчи бевосита кузатиб борди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюрган айрим кузатувчилар билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимизнинг сайлов тизими ва овоз бериш жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

21.12.2014
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дунё эътирофига сазовор бўлмоқда

Аввал хабар қилинганидек, жойларда ташкил этилаётган учрашувлар доирасида халқаро кузатувчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашувлари давом этмоқда.

20.12.2014
Очиқ-ошкора сайловлар – демократик ислоҳотлар самараси

21 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловни кузатиш учун юртимизга ташриф буюрган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари мамлакатимиз сайлов қонунчилиги, сайлов участкаларида яратилган шароитлар билан танишиш чоғида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳам учрашдилар.

19.12.2014
Сайловолди ташвиқоти якунига етди

2012 йил 19 декабрда қабул қилинган “Сайлов эркинлиги янада таъминланиши ва сайлов қонунчилиги янада ривожлантирилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун сайловларни янада либераллаштириш, уларнинг очиқлигини таъминлаш, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродаларини эркин ва мустақил билдириши учун янада қулай шарт-шароит яратди.

09.12.2014
Конституция – Ўзбекистоннинг эзгу мақсадларга етишишининг ҳуқуқий пойдевори

— Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йилни – «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилгани, бир томондан, халқимизнинг эзгу орзу-умидларини ифода этса, бошқа томондан, жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беради, – дейди депутат Клара Жумамуратова. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...