Cайт ранги: A A


Янгиликлар

03.12.2014
Эришилган муваффақиятларнинг юксак эътирофи

– Термиз шаҳри Президентимиз Ислом Каримов Фармони билан Амир Темур ордени билан тақдирланишида чуқур рамзий маъно бор. Зеро, бу шаҳар буюк аждодимиз Амир Темур номи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг ҳаётида ёрқин саҳифалар қолдирган, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Абдуқодир Тошқулов. 

19.11.2014
Давлат бюджетининг 2014 йил тўққиз ойидаги ижроси кўриб чиқилди

19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар. Ушбу масала юзасидан молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев маъруза қилди. Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари С.Отамуратов қўшимча маъруза билан сўзга чиқди.

18.11.2014
БЮДЖЕТ ИЖРОСИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида”ги масала муҳокама этилди. Фракция аъзолари, бир қатор мутасадди вазирликлар, идора ва ташкилотларнинг масъул раҳбар ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев ҳисоботи тингланди.  

30.10.2014
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадларида

29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. 

30.10.2014
“Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги керак” ғояси партия нуқтаи назарига монанд деб топилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, Қонунчилик палатаси қўмиталари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъул раҳбар ходимлари, партия экспертлари, фаоллар ҳамда Фуқаролик жамияти ривожланишини мониторинг қилиш мустақил институти ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

26.10.2014
Ўзбекистон ва Туркманистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро алоқалар таҳлили уларнинг юқори суръатларда, жумладан, икки мамлакат Президентлари ўртасидаги ишончга ва самимиятга асосланган ҳолда ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга расмий ташрифи буни яққол кўрсатиб берди.  

25.10.2014
Пахтакорларнинг ғалабаси халқимизнинг келажакка ишончини янада мустаҳкамлайди!

Аграр секторда навбатдаги юксак маррага эришилди – Ватанимиз пахтакорлари 3 миллион 400 минг тоннадан ортиқ ҳосил йиғиб олди ва шартномавий мажбуриятларини ошириб бажарди. Бунда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор муҳим аҳамиятга эгадир. 

24.10.2014
Фракция йиғилиши ўтказилди

2014 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

24.10.2014
Долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор долзарб қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. 

23.10.2014
Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қабул қилдилар

22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Бюджетномаси – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов ҳамда Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг раиси Б.Иминов маъруза қилдилар. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...