Cайт ранги: A A


Янгиликлар

Сайловчилар билан учрашувларда аҳолини ўйлантираётган масалалар ўз ечимини топяпти
21.12.2020
Сайловчилар билан учрашувларда аҳолини ўйлантираётган масалалар ўз ечимини топяпти

Сайёр учрашувлар давомида сайловчилар томонидан тадбиркорлик ва боғдорчилик учун ер ажратиш (7 та), ичимлик суви (18 та), газ (17) ва электр энергия (23та) таъминоти, болалар боғчаси (10 та), мактаб қуриш (7 та) бўйича, йўлларни таъмирлаш (19 та), уй-жойга бўлган эҳтиёж (7 та) ҳамда бошқа масалалар (30 та) юзасидан жами 138 та мурожаатлар қилинди.  

Депутат ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашди
21.12.2020
Депутат ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашди

Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолига муносиб меҳнат ва яшаш шароити яратиш – бугунги куннинг энг муҳим талаби. Демак, бундан буёғига ҳар бир раҳбар, депутатлар ҳам ҳамиша халқ дарди билан яшаб, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиши, амалий натижалар билан халқ ишончини қозониши лозим.

Электр  тармоғида аниқланган муаммони ҳал этиш учун таклиф тайёрланди
21.12.2020
Электр тармоғида аниқланган муаммони ҳал этиш учун таклиф тайёрланди

Депутат шу куннинг ўзида тумандаги Тегирмонбоши, Сузоқовул маҳаллаларида бўлди ва аҳоли муаммолари билан қизиқди. Сайловчилар томонидан кўчаларни шағаллаштириш, электр энергияси таъминоти, подстанциялар, симёғочлар аҳволи, суюлтирилган газ, табиий газ таъминотидаги муаммолар кўтарилди. Ўртага қўйилган масалалар   туманнинг хизмат кўрсатиш соҳаси раҳбарлари иштирокида жойида кўриб чиқилиб, ечими юзасидан амалий чоралар кўрилди.

Депутат муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш юзасидан маҳаллий раҳбарлар олдига аниқ муддатлар қўйди
20.12.2020
Депутат муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш юзасидан маҳаллий раҳбарлар олдига аниқ муддатлар қўйди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб аҳолини қийнаб келаётган газ, сув ва электр энергияси муаммоларнинг амалий ечимини топиш, давлатимиз раҳбари бошчилигида бу борада олиб борилаётган ислоҳотлардан аҳолини тўлақонли хабардор қилиш мақсадида фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. 

Депутат ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратяпти
19.12.2020
Депутат ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратяпти

Депутат ташаббуси билан ўтказилган сайёр қабулда фуқаро Е.Маманиязова Ўзбекистон фуқоролигини олиш ниятида эканлигини айтиб мурожаат қилди. Ушбу масала жойида ҳал этилди. Е.Маманиязовага Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти етказиб бериладиган бўлди.

Депутат қонун лойиҳалари бўйича аҳоли таклифларини ўрганди
19.12.2020
Депутат қонун лойиҳалари бўйича аҳоли таклифларини ўрганди

Депутат бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган газ, электр энергиясидаги муаммолар масаласига тўхталди. Соғлиқни сақлаш ходимлари, халқ таълими ходимлари хамда ўқитувчилар билан учрашилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ўрганилди.

Сайловчиларнинг мурожаати ижобий ҳал этиляпти
19.12.2020
Сайловчиларнинг мурожаати ижобий ҳал этиляпти

Ҳар бир мурожаат ортида эса инсон тақдири, уни ўйлантираётган муаммолар ётади, албатта. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда халқ дарди билан яшаш, хусусан, уларни қийнаётган муаммоларга тезкор ечим топиш учун мурожаатлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аҳолини ўйлантираётган масалалар ўз ечимини топмоқда
19.12.2020
Аҳолини ўйлантираётган масалалар ўз ечимини топмоқда

Маълумки, давлатимиз раҳбари куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида одамларни қиш-қировли кунларда табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, табиий бойликдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ берган эди. Шунга асосан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ўз ҳудудларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Депутат ҳокимликдан шифохона таъмирини охирига етказишни сўради
19.12.2020
Депутат ҳокимликдан шифохона таъмирини охирига етказишни сўради

Ўрганиш чоғида иккала таълим муассасасининг пандемия шароитида таълим-тарбия жараёни яхши ташкил этилгани маълум бўлди. Шунингдек, мактабларда бир қатор муаммолар аниқланди. Аниқланган муаммолар юзасидан мутасадди ташкилот вакилларига кўрсатмалар берилиб, муаммолар ечими назоратга олинди.

Депутат ташаббуси билан “Тадбиркор” маҳалласига трансформатор ўрнатилди
18.12.2020
Депутат ташаббуси билан “Тадбиркор” маҳалласига трансформатор ўрнатилди

Таъкидлаш жоиз, Пахтачи туманида инвестициялар жалб қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўрганишларда маълум бўлдики, “Ziyovuddin invest textile” МЧЖга туманнинг “Бурқут иссиқхона комплекси”дан жами 52,0 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, бугунги кунда 50,0 гектар ер майдонини девор билан ўраш ишлари 100 фоизга, 17 гектар ер майдонида иссиқхона қуриш ишлари тўлиқ якунига етказилган. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...