Cайт ранги: A A


Янгиликлар

28 та қонун қабул қилинишида масъул бўлди
14.01.2019
28 та қонун қабул қилинишида масъул бўлди

Қўмита қонун ижодкорлиги фаолияти йўналишида 38 та қонун лойиҳаси учун масъул бўлди, шундан 28 та қонун қабул қилинди, 3 та лойиҳа қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтарилди ва 1 таси субъект томонидан чақириб олинди. Шунингдек, 1 та қонун лойиҳаси биринчи ўқиш, 3 та қонун лойиҳаси иккинчи ўқиш, 2 та қонун лойиҳаси учинчи ўқиш муҳокамасига тайёрланди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги қандай таъминланади?
14.01.2019
Озиқ-овқат хавфсизлиги қандай таъминланади?

Уруғчиликда асл навларни яратиш мақсадида тажриба-селекция ишларини тубдан ривожлантириш, уруғчилик ва селекция билан шуғулланадиган институтларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик асосида уруғчилик кластерларини ташкил қилиш юзасидан Фанлар академияси олим-мутахассисларининг фикр ва таклифлари эшитилди.

Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш — шарафли бурч
11.01.2019
Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш — шарафли бурч

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 27 йиллиги муносабати билан парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ҳарбий таълим факультети билан ҳамкорликда «Ватан  муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» мавзусида семинар ташкил этилди.

220 та таклифи қонунларни қабул қилишда инобатга олинди
11.01.2019
220 та таклифи қонунларни қабул қилишда инобатга олинди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 315 та таклифи ишлаб чиқилиб, улардан 220 таси қонунларни қабул қилиш жараёнида инобатга олинди. “Марказ – вилоят – туман” тизими орқали 145 та қонун лойиҳаси тўғридан-тўғри жойларга партия ташкилотлари ва дупутатлик гуруҳларига муҳокама учун юборилиб, улардан 500 га яқин таклиф олинди. Фракциянинг 12 нафар аъзоси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тайёрланган 17 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ташаббускор бўлди.

Иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш — парламент назоратида
11.01.2019
Иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш — парламент назоратида

2019 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакат иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси  матбуот анжумани ўтказди
11.01.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси матбуот анжумани ўтказди

Матбуот анжуманида депутатларнинг сайловчилар билан алоқалари, мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 200 га яқин ана шундай учрашувлар ўтказилиб, уларда кўтарилган 1600 дан ортиқ муаммоли масалалар (коммунал 357 та), аҳоли бандлиги (168 та), таълим (272 та), тиббий хизмат (309 та), интерактив давлат хизматларини кўрсатиш (63 та), банк кредит (119 та), тадбиркорлик (104 та), транспорт ва йўл қурилиши (128 та) жойида ҳал этилди. 

Фаолият сарҳисоб қилинди
11.01.2019
Фаолият сарҳисоб қилинди

Депутатларнинг аҳоли билан мулоқотлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги таҳлиллари натижасида эса, қўмита аъзолари томонидан 2018 йилда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига сайлов округларидаги муаммолар юзасидан 13 та депутат сўрови юборилган бўлиб, ушбу муаммоларни ижобий ҳал этишга эришилган.

“Адолат” СДП фракцияси 1 120 та масалани ҳал этди
11.01.2019
“Адолат” СДП фракцияси 1 120 та масалани ҳал этди

Мазкур қонун лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича фракция томонидан 270 дан ортиқ таклифлар киритилиб, 160 маротаба партия позицияси билдирилди. Бунда “Қонуннинг асл муаллифи халқ бўлиши керак”, деган тамойил негизида партиянинг “Марказ — вилоят — туман” тизими асосида 60 га яқин қонун лойиҳаси жойларда муҳокамадан ўтказилиб, асослантирилган таклифлар асосида фракция ўз позицияларини билдирди ҳамда уларнинг аксарияти қонун лойиҳаларида аксини топди.

11.01.2019
Янги қўмита ўз фаолиятини сарҳисоб қилди

Таҳлиллар натижасида нормативларда кўплаб ноаниқликлар мавжудлиги, ҳар хил ёндашувлар борлиги аниқланди. Масалан, патронаж ҳамшира шаҳардаги оилавий поликлиника учун ҳар 667 нафар аҳолига 1 ставка, ундан хизмат кўрсатиш радиуси каттароқ бўлган қишлоқ врачлик пунктлари учун ҳар 750 нафар аҳолига 1 ставка, бирламчи тизимдаги хизмат кўрсатиш радиуси энг катта бўлган қишлоқ оилавий поликлиникалари учун эса ҳар 1000 нафар аҳолига 1 ставка кўзда тутилган. 

10.01.2019
429 та мурожаат кўриб чиқилди

Қўмита масъуллигида долзарб қонун лойиҳаларининг муҳокамалари, шунингдек, қўмитанинг назорат фаолияти якунларига бағишланган 128 та тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирларда янги таҳрирда қабул қилинган Мудофаа доктринасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, экстремизмга қарши курашишнинг қонуний асослари каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...