Cайт ранги: A A


Янгиликлар

Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди
22.09.2017
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига оид бир қатор долзарб қонун лойиҳалари депутатлар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Қизғин баҳс-мунозараларда муҳокама этилган масалалар юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди.

Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади
18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда, фракция аъзолари, қатор вазирлик ва идоралар ходимлари, партия Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят кенгашлари масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги
15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Кутубхона заҳираси эса бебаҳо, асрларга татигули китоблардан иборат. Кутубхона ва китоблар ёш авлод тарбияси, хусусан, ўғил-қизларнинг маънавиятини юксалтиришда беқиёс ўринга эга.

O‘zLiDeP фракциясида долзарб масалалар муҳокама қилинди
13.09.2017
O‘zLiDeP фракциясида долзарб масалалар муҳокама қилинди

2017 йилнинг 12 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этувчи масалалар муҳокама қилинди. Дастлаб депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонининг мазмун ва моҳияти ҳамда O‘zLiDeP фракцияси олдида турган долзарб вазифалар кўриб чиқилди.

Фракция олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди
12.09.2017
Фракция олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга доир қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар ижросида партия ва унинг депутатлик корпуси олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Депутатлар Давлат бюджетининг 2017 йил биринчи ярим йиллигидаги ижросини муҳокама қилдилар
11.09.2017
Депутатлар Давлат бюджетининг 2017 йил биринчи ярим йиллигидаги ижросини муҳокама қилдилар

2017 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг жорий йил I ярим йиллигидаги ижроси якунларини кўриб чиқдилар. 

Ижтимоий ҳимояга йўналтирилган маблағлар депутатлар муҳокамасида бўлди
07.09.2017
Ижтимоий ҳимояга йўналтирилган маблағлар депутатлар муҳокамасида бўлди

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида тақдим қилинган ҳисоботда қариялар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилгани ва ушбу мақсадлар учун жами 82,1 млрд.сўм ажратилгани ижобий баҳоланди.

Давлат бюджети: харажат ва даромадлар кўриб чиқилмоқда
06.09.2017
Давлат бюджети: харажат ва даромадлар кўриб чиқилмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот атрофлича кўриб чиқилаяпти.

Депутатлар Давлат бюджети ижросини муҳокама қилди
06.09.2017
Депутатлар Давлат бюджети ижросини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. 

Тиббий комиссия: фаолиятлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
04.09.2017
Тиббий комиссия: фаолиятлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида семинар ташкил этилди. Тадбир соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини таъминлаш, ушбу соҳада депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш масалаларига бағишланди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишла...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...