Cайт ранги: A A


Мурожаат натижасини текшириш

Мурожаат юборилганда олинган парол (калит сўз)ни киритинг


Мурожаат санаси
Мурожаат
Холати
07.06.2017 ШИКОЯТ Мен Турдигул Қурбонова, қуйдагиларни маълум қилиб, адолатни талаб қиламан. Менинг турмуш ўртоғим Боймоқ Қурбонов ўз қўллари билан 75 йил давомида ўрмон хўжалиги худудига минглаб эккан дарахтлари – ёнғоқ, писта бодом, ўрик, олма, гилос, теракзорлар ва бошқа хил дов-дарахтлар, ўсимликлар бугунги кунда Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги “Угом –Чотқол миллий табиий боғини ривожлантириш чора тадбиллари тўғрисида”ги ПФ-4765-сонли Фармойишига асосан “Охангорон ўрмон хўжалиги” корхонасига тегишли “Шавозсой” бўлими ер майдонлари туман захира ерларига олиш ва бир вақитнинг ўзида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компаниясига ажратиш тўғрисидаги 122-сонли қарори хамда Тошкент вилоят хокимининг 2017 йил 25 февралдаги 73 сонли қарорлари асосида ушбу ер майдонлари ажратилганлиги натижасида, бажарилаётган қурилиш, сув омбори, ва бошқа хадди харакатлар бизнинг табиатга катта зиён келтирмоқда. Тоғ худудида табиий жараённи бузиб, янги йўллар барпо этиш, минг йиллар яшайдиган табий холда ўсувчи арча ва олча, оққайин, тут ва сув толларни йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бу келажакда экологик тизимни ўзгаришга олиб келиши хафи бор. Олиб борилаётган қурилиш ишлари ва бошқа хадди харакатлар ёввой хайвонларни безовта бўлишига ва айниқса кўпайиш даврида нотинч бўлишига олиб келмоқда. Бу эса натижада уларнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлади. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компания раиси Очилбой Жуманиязович Раметов, иш юрутувчиси Ровшан Файзуллаев, бўлим бошлиғи Иззат Ташбаевлар хохлаган вақтларида ўзлари ёввойи хайвонлорга ов қилиб, табиат оламига катта зарар келтирмоқдалар. Ким буларга бундай ҳуқуқ берган? Бизнинг давлатда шаҳар бедарвозами? Президент фармойишидан мақсад ушбу жойлардаги зко иқлимни сақлаб қолиш бўлса, бу хадди харакатлар умуман зарар келтиришга олиб келади. Бизнинг оиламиз йиллар давомида экиб, парваришлаб келинган боғ-роғларнинг ахволи бугунги кунда қаровсизликдан ачинарли холатга келмоқда. Табиатни қўриқлаш, мухофаза қилиш, флора, фаунасини сақлаш ва ривожлантириш бугунги кунда ғоятда ачинарли холатга келмоқда. Ушбу камчиликларни бартараф этишда, Ўзбекистон табиат муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан биринчи навбатда уша жойда яшайдиган, тоғ худудни яхши биладиган тажрибали жойлик аҳолини, амаллий тажрибасидан фойдаланиб, уларни ишга жалб қилиш тавсия қилинган. Шу қаторда мен оилам аъзоларим билан, туман хокими, давогар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компания рахбарлари бизнинг мажбурий кўчишимизга даво қилмоқда. Бизлар бутун умримиз шу худуднинг посбони бўлиб келганмиз. Бизлар бу ерда ўз хизматимиз ва мехнатимизни қилмасак, бу ерлар харобага айланиши арафасида турибди. Натижада бунга ким жавоб беради?! “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компанияси бугунги кунда бу фаолияти барча аҳолини норозилигини уйғотмоқда. Ўз уймизга борадиган йўлларни шламба билан беркитиб қўйию, бизнинг ўтқазмаяпти. Президентимиз Шовкат Миромонович Мирзиёев харакатлар стратегиясида – “Қонун устуворлигини” кўрсатиб ўтганлар. Нега жойларда мутассади масъул ходимлар ушбу талабларга жавоб бермасдан, тескарисини, ўзига мойил харакатлар қилади? Нега бизларнинг рахбарлар жойларга чиқиб, ўз кўзи билан кўриб, хулоса қилмайдилар?! Юқоридаги баёним асосида қуйдагиларни талаб қиламан: 1. Экилган ва таббий холда ўсган дов-дарахтларни йўқ қилиш тўхтатилсин, табиатга ва эко системага келтирилган зиённи, мутахассисларни жалб қилган холда мониторинг қилиб, тиклаш масаласини кўриб чиқишни; 2. Хайвонот оламига қурилиш техникасидан чиқаётган шовқин натижасида, парранда ва хайвонот оламига келтирилган зиённи, мутахасислар билан мониторинг ўтқазишни, уларни кўпайишига шарт шароитлар яратиб бериш режаси ишлаб чиқаришни; 3. Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги “Угом –Чотқол миллий табиий боғини ривожлантириш чора тадбиллари тўғрисида”ги ПФ-4765-сонли Фармойиши бажарилишини жойига чиқиб, мутахассисларни жалб қилган холда қилинган ишларга баҳо берилишини сўрайман. Ҳурмат ва ишонч билан 93 ёшлик, Қахрамон она Турдигул Қурбонова 07 июн 2017 йил. Ёпилди


Масъул шахс жавоби

Сана
Жавоб
Холати
07.06.2017 Сизга жавоб хат юборилмоқда Ёпилди
Бириктирилган файлни юклаб олинг

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.03.2021
Ўзбекистон – Япония: парламентлараро музокаралар бўлиб ўтди

2021 йил 3 март куни Япония парламенти билан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси парламентлараро...

03.03.2021
Кооперативлар фаолияти қонун билан мустаҳкамланмоқда

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида кооперация соҳасидаги ҳуқуқий-меъёрий асослар соҳадаги муносабатлар...

03.03.2021
Қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари...