Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олинди
02.05.2017
Уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олинди

Қашқадарёда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийлари хонадонида бўлиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатмоқда, кўнгилларини кўтариб, уй юмушларига кўмаклашмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Қарши тумани Боғобод маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси 92 ёшли Очил бобо Тошев хонадонида ҳам бўлди. 

Муаммолар жойида ҳал этилишига эришилмоқда
02.05.2017
Муаммолар жойида ҳал этилишига эришилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари республикамиз ҳудудларида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилмоқдалар. Учрашувлар чоғида депутатлар одамларнинг турмуш шароити, кайфияти, уларни ўйлантираётган масалалар ва ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларининг бугунги ҳолатини чуқур ўрганмоқдалар. Хусусан, Андижон вилоятидан сайланган депутат Муҳаррам Дадаходжаева Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳридаги «Учтегирмон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли билан мулоқот қилди. 

ҚВП мудирлари маҳалла олдида ҳисобот бермоқда
01.05.2017
ҚВП мудирлари маҳалла олдида ҳисобот бермоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаева 1 май куни Фарғона вилояти Бешариқ ва Фурқат туманларидаги Товул ва Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинининг қўшма йиғилишида иштирок этди. Кун тартибида қишлоқ врачлик пункти мудирларининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги ҳисоботлари эшитилди.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаро ногиронлик аравачаси билан таъминланди
01.05.2017
Ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаро ногиронлик аравачаси билан таъминланди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан Республикамизнинг барча вилоятларида ҳақиқий аҳволни ўрганиш, аҳолининг қонуний талаб ва истакларини қондириш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида ҳам депутатлар аҳоли билан мулоқот қилиб, кўплаб ижтимоий объектларни кўздан кечирмоқдалар.

Депутатлар жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар
01.05.2017
Депутатлар жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жорий йилда учинчи бор жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш учун ҳудудларда фаолият олиб бормоқдалар. Бу сафар улар Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларининг Қўрғонтепа, Вопкент, Пахтакор, Кармана, Янгиқўрғон, Каттақўрғон, Ховост, Шўрчи, Паркент, Ўзбекистон, Хива ва Қарши туманларидаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар. 

Тўрақўрғонда ўз ишига масъулиятсиз раҳбарлар кескин танқид қилинди
10.04.2017
Тўрақўрғонда ўз ишига масъулиятсиз раҳбарлар кескин танқид қилинди

Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан шу йилнинг 1-9 апрель кунлари мазкур туманда ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир ўтказилган ўрганиш натижалари кўриб чиқилди. 

Депутат кўмагида бокс мураббийи ишли бўлди
10.04.2017
Депутат кўмагида бокс мураббийи ишли бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Азамат Пардаев ҳамда туман Кенгаши депутатлари М.Пардаев, А.Исматуллаев, В.Каримовлар биргаликда Пастдарғом туманининг “Қуқони”, “Жағалбойли”, “Қоровултепа”, “Қорағуппа” МФЙ ҳудудидаги аҳоли билан мулоқотлар ўтказиб, атрофдаги идора ва ташкилотларнинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Депутат ташаббуси билан қамашилик мактаб ўқувчилари учун таранспорт ташкил этилади
10.04.2017
Депутат ташаббуси билан қамашилик мактаб ўқувчилари учун таранспорт ташкил этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Жамшид Пирматов ва Абдуғани Умировларнинг Қамаши тумани аҳолиси билан ўтказган очиқ мулоқотлари ғоятда самарали бўлди. Шуниси эътиборга лойиқки, депутатларимиз қайси маҳалла, корхона, ташкилотда аҳоли билан мулоқотда бўлишмасин,  фуқаролардан тушган мурожаатлар жойида ўрганилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти мутасаддилари иштирокида  бартараф  этилиши таъминланди.  

Ижтимоий масалалар таҳлилига танқидий ёндашув
10.04.2017
Ижтимоий масалалар таҳлилига танқидий ёндашув

Селектор тарзида ўтказилган халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг сессиясида ҳам туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинди.

Мулоқотларда аҳоли саломатлигига эътибор қаратилмоқда
09.04.2017
Мулоқотларда аҳоли саломатлигига эътибор қаратилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Жаҳонгир Ширинов айни  кунларда  аҳоли билан юзма-юз, очиқ мулоқотлар олиб бормоқда. Депутат Пешкў туманидаги Қорақалпоқ ҚФЙ, Хўлбор, Дўстлик МФЙлари ва ҳудуддаги ҚВПлар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, савдо дўконлари,  Хўжа Пешкў тарихий, меъморий обидалар мажмуаси, Абу Али ибн Сино мемориал музейи, марказий ўйингоҳ, эски кинотеатр ва бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳадаги объектларда бўлди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...