Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Мактабларга энг сара китоблар тақдим этилди
28.03.2019
Мактабларга энг сара китоблар тақдим этилди

Китоб – инсон маънавий дунёси, керак бўлса моддий ҳаётини ҳам ҳар томонлама таъминлайдиган манба. Кейинги икки йилда жамиятимизда  мутолаа маданияти жонланди десак, муболаға бўлмайди. Албатта, бунда миллат маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган эзгу ҳаракатлар ўзига хос туртки берди ва бу хатто давлатимиз раҳбарининг доимо эътиборида бўлиб турибти.  

Ёш авлоднинг маънавияти ва билим савиясини юксалтириш йўлида муҳим қадам
28.03.2019
Ёш авлоднинг маънавияти ва билим савиясини юксалтириш йўлида муҳим қадам

Шу ўринда бир муҳим жиҳат ҳақида айтиб ўтмасам бўлмайди. Бу сафарги учрашувларимизнинг бошқаларидан фарқли томони бор: мен ўзим ўқиган мактаб — Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги Қиличбой овул фуқаролар йиғинидаги 15-сонли мактаб кутубхонасига шахсий жавонимдан 30 дан зиёд, шу ҳудуддаги мактабгача таълим муассасасига 10 дан ортиқ китоб улашдим.

Таълим муассасасига китоблар тақдим қилинди
28.03.2019
Таълим муассасасига китоблар тақдим қилинди

Маълумки, биз – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари доимий асосда ҳудудларларга чиқиб, сайловчилар билан учрашяпмиз. Ўз сайлов округимиздаги бу галги фаолиятимиз давомида айнан маърифий ишларга яъни, таълим муассасаларига бориб, китоб улашишдек эзгу ишларни режа қилдик. 

Сарвар Отамуратов ўзи ўқиган мактабга китоблар туҳфа қилди
27.03.2019
Сарвар Отамуратов ўзи ўқиган мактабга китоблар туҳфа қилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари  Сарвар Отамуратов ўзи таҳсил олган Юнусобод туманидаги 86-умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Шахсий кутубхонасидан ўқувчиларга бадиий адабиётлар ва дарсликлар совға қилди. 

Китобсиз тараққиётга эришиб бўлмайди
27.03.2019
Китобсиз тараққиётга эришиб бўлмайди

Айни кунларда сайлов округимда сайловчилар билан ўтказаётган учрашувлар жараёнида ўзим ўқиган мактаб — Хоразм вилояти, Урганч туманидаги 39-сонли мактаб кутубхонасига шахсий жавонимдан китоб совға қилдим.

Депутат ўзи ўқиган мактабга китоблар улашди
27.03.2019
Депутат ўзи ўқиган мактабга китоблар улашди

Шу кунларда ўзим сайланган округимда сайловчилар билан қатор учрашувлар ўтказяпман. Халқ билан юзма-юз мулоқотларда юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишга ҳаракат қиляпман, парламент қуйи палатасининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ҳамда янги қабул қилинган қонунлар тўғрисида сайловчиларни хабардор қилиш интиляпман. 

Пойтахт аҳолисига тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш ҳолати ўрганилди
18.03.2019
Пойтахт аҳолисига тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш ҳолати ўрганилди

Ўрганиш чоғида Республика ишчи гуруҳи аъзолари пойтахтимизнинг барча туманида аҳоли хонадонларида бўлиб, оғир, сурункали касаллиги бор ва эҳтиёжманд кўплаб оилалар аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказди. Уларга амбулатор, шаҳар ҳамда республика тиббиёт муассасаларида даволанишга йўлланмалар берилди, аксариятида юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Бозор ичидаги поликлиника  аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда
16.03.2019
Бозор ичидаги поликлиника аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда

Ўрганишлар чоғида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси нобоп жойда — ТТЗ бозори ҳудудида жойлашгани аниқланди. Поликлиника теварак-атрофини кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчилар эгаллаб олган, бу эса  аҳолининг ушбу тиббиёт муассасасига кириб-чиқиши ҳамда автомобиллар ҳаракатланишида ноқулайликлар  келтириб чиқармоқда. 

Тошкент вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати қониқарлими?
13.03.2019
Тошкент вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати қониқарлими?

Ўрганиш чоғида Қонунчилик палатаси депутатлари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассислари ҳамда ҳудудий тиббиёт муассасалари шифокорлари ҳар бир туманда аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга чалинган қарийб 3756 нафар фуқаро ва эҳтиёжманд оилалар аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказди. 

Telegramдан фойдаланаётган тиббиёт ходимларининг мақсади нима?
12.03.2019
Telegramдан фойдаланаётган тиббиёт ходимларининг мақсади нима?

“Қизғалдоқ” қишлоқ врачлик пункти мудири Орифа Шораҳмедованинг айтишича, ҚВПда эришилаётган натижалар билан бирга, ҳали ечилиши лозим бўлган ишлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, ҚВП рўйхатхонаси ишини юритиш учун ходим штати бирлиги ажратилмагани боис, бу вазифани тўғри келган ҳамшира зиммасига юклашга мажбур бўлинмоқда. Бу эса, беморларнинг ҳақли эътирозини келтириб чиқаряпти.  


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...