Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи аёлга тикув машинаси совға қилди

Депутат “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи  аёлга тикув машинаси совға қилди

Муаммонинг катта-кичиги бўлмайди, ҳар бири ортида инсон манфаати туради. Агар одамларни ўйлантириб келаётган масалалар жойида ҳал этилса, уларда олдинга интилиш, ҳаракат бўлади, ҳаётдан мамнун яшайди.

Бошқача айтганда, ҳар бир кунидан хурсанд, бахтли одамларгина дунёни янгилашга, ўзгартиришга қодир бўлади. Бу — инкор қилиб бўлмас ҳақиқат.

Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимини топиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаётир.

Айниқса, халқ вакили бўлган депутатларнинг маҳаллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан очиқ мулоқотларга киришаётгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Ислом Хушвақтов Янги – 2022 йилнинг илк кунини сайловчилар билан мулоқот қилишдан бошлади.

Сир эмаски, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида йирик ижтимоий дастурлар - “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” тизими яратилган эди. Халқ вакили ҳудуддаги учрашувлари давомида Чироқчи тумани “Чоштепа” маҳалласида яшовчи Х.Бозорова хонадонида бўлиб, унинг яшаш шароитини ўрганди.  

­­Очиқ ва самимий мулоқотлар давомида хонадон соҳибаси тикиш-бичишдан хабардор эканлигини, лекин тикув машинасини сотиб олишга имконияти йўқлигини билдирди. Депутат бу масалани ўз назоратига олиб, Х.Бозоровага шу куннинг ўзида тикув машинаси совға қилди.

–Жойларда ўтказилаётган юзма-юз мулоқот ва суҳбатлар натижасида инсон манфаатларининг рўёбга чиқарилиши аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди, кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади, ­– дейди депутат И.Хушвақтов. ­– Шу нуқтаи назардан, Янги йилнинг илк кунида сайловчилар билан мулоқот қилиб, уларнинг дарду ташвишлари билан қизиқдик. Энг муҳими, кўплаб масалаларнинг ечимини топишга муваффақ бўлдик.

Дарвоқе, депутат ташаббуси билан тикувчилик фаолиятини бошлаш истагида бўлган аёлга туман марказининг аҳоли гавжум жойларидан ижара асосида жой қилиб бериладиган бўлди.


Кўришлар сони: 161

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...