Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Узун туманидаги қатор ижтимоий соҳа объектлари фаолияти ўрганилди

Узун туманидаги қатор ижтимоий соҳа  объектлари фаолияти ўрганилди

Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган тизимли ва узлуксиз ислоҳотлар негизида одамларни рози қилиш, ҳар бир инсонга бахтли бўлиб, ҳаётдан рози яшаши учун тенг имконият яратиш, инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш каби эзгу ғоя мужассам.     

Кейинги йилларда барча даражадаги раҳбарлар, хусусан, депутатларнинг жойларга тушиб аҳоли билан очиқ мулоқотларга киришгани туфайли кўп йиллар давомида ҳал этилмай келаётган масалалар қисқа фурсатда ечим топмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Хасанованинг Узун туманидаги сайловчилар билан учрашуви қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди.

Очиқ мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан бандлик, бизнесни бошлашга имтиёзли кредитлар олиш ва бошқа масалалар юзасидан қатор мурожаатлар келиб тушди. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, мутасаддиларга уларни ижобий ҳал этиш бўйича тавсиялар берилди.

Депутат М.Хасанова шунингдек, тумандаги бир қатор ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби, тиббиёт муассасаси ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

Дарахтлар ҳаводаги зарарли карбонат ангидридни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқаради, иссиқда салқинлик бериб, атроф-муҳитни шовқинлардан ҳимоя қилади. Демак, аҳоли яшаш пунктларида дарахтлар экиш ҳамда уларни парваришлаш энг муҳим вазифадир.

Халқ вакили мазкур учрашувлар давомида аҳоли вакиллари билан биргаликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” акциясида ҳам иштирок этди.

 


Кўришлар сони: 168

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...