Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди

Масалаларни ҳал этиш чоралари  кўрилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоҳиста Турғунованинг Чортоқ туманидаги сайловчилари билан учрашувлари ҳам самарали кечди. Аҳоли билан очиқ мулоқотларда фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Хусусан, туман ҳокими Анваржон Отахўжаев иштирокида ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан кўтарилган кўплаб мурожаатларга ечим изланди.

Таҳлиллардан мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой масаласига доир экани маълум бўлди. Бу эса, уй-жой масаласи бугунги кунда ҳақиқатан ҳам энг оғриқли муаммолардан бири эканини яна бир бор тасдиқлади.

Учрашувда айтилганидек, бу борада бир қатор лойиҳалар амалга оширилиб, кам таъминланган оилалар учун кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда. Ушбу хонадонлар 16 миллион сўм бошланғич тўлов эвазига йиллик 7 фоизли имтиёзли кредитлар асосида эҳтиёжманд оилаларга ажратилади. Айни вақтга қадар ушбу тоифадаги фуқаролардан 21 нафари шундай уйлар билан таъминланган.

Мулоқот давомида ишсизлик масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Кўришлар сони: 166

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...