Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Очиқ мулоқотлар муаммоларни ойдинлаштиради

Очиқ мулоқотлар муаммоларни  ойдинлаштиради

Халқ билан мулоқот ҳаётдаги муаммоларни ойдинлаштиради. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда депутатлар ҳам аҳоли билан учрашиб, уларнинг таклиф-истаклари билан қизиқяпти, ҳаётда учраётган муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилмоқда, маҳаллама-маҳалла юриб, одамларнинг дарду ташвишини эшитмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Маниязов Булоқбоши туманида бўлиб, аҳоли билан учрашди, бир қатор ижтимоий объектлардаги шарт-шароитлар билан танишди.

Хусусан, тумандаги 20, 26, 55 ва 68-сонли мактабларда ўқувчилар, шунингдек, 4, 7, 8-сонли мактабгача таълим муассасаларида болажонлар учун яратилган шароитлар, таълим сифати, ободонлаштириш ва иситиш тизими ҳолатларини ўрганди.

Ўрганишлар давомида ушбу мактабларда шарт-шароитлар қониқарли экани, лекин муаммолар ҳам йўқ эмаслиги маълум бўлди. Ўқитувчилар мактаб дарсликлари борасида етишмовчиликлар борлигини маълум қиларкан, уларни замон талабларига мос равишда сифатли қилиб нашр этиш таклифини билдирди.


Халқ вакили тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишиш жараёнида билдирилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Ечими вақт талаб этадиган масалалар бўйича тегишли идораларга мурожаат қилинадиган бўлди.


Кўришлар сони: 165

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...