Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат “долзарб 40 кунлик” акциясида фаол қатнашди

Депутат “долзарб 40 кунлик” акциясида  фаол қатнашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамованинг Уйчи тумани аҳолиси билан мулоқоти  жонли ва  самимий  руҳда кечди.

Мулоқот давомида Б.Мирзамова аҳоли хонадонларидаги томорқаларни кўздан кечирди, улардан янада самарали фойдаланиш борасида зарур тавсиялар берди.

Шундан сўнг халқ вакили “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” акциясида фаол қатнашди. Хонадонлар, кўчалар ён-атрофини кўкаламзорлаштириш ва кўчат ўтқазишда ўз ҳиссасини қўшди.

–Ушбу лойиҳада ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида туманимиздаги аҳоли вакиллари билан турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқаздик, – деди депутат Б.Мирзамова. – Кўчат экиш бўйича белгиланган “долзарб 40 кунлик” фақат бир ташкилот ёки корхона вазифаси бўлиб қолмасдан бунда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши лозим.

Уйчи туман ҳокимлигида ташкил этилган мулоқотда Қонунчилик палатаси депутатлари Б.Мирзамова ва З.Худойбердиевлар иштирок этиб, Президентимизнинг қарор ва фармонлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар, янги қабул қилинаётган қонунлар ҳақида маълумот берди.


Ўз навбатида, учрашувда фуқаролар томонидан ҳудудда ечимини кутаётган қатор муаммолар ўртага ташланди. Хусусан, айрим маҳаллалар ҳудудида мактаб сони камлиги, бу ўқувчилар учун таҳсил олишда қийинчилик тўғдириши, яъни болалар сони ортиб синфхоналар етишмаслиги айтиб ўтилди.

Учрашувда кўтарилган мурожаатлар депутат назоратига олиниб, уларнинг ечими бўйича мутасадди ташкилотлар билан биргаликда зарур чоралар кўрилиши қайд этилди.

 


Кўришлар сони: 167

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...