Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатлар бемор фуқаролар ҳолидан хабар олди

Депутатлар бемор фуқаролар ҳолидан хабар олди

Бугун халқ ишончини, унинг меҳрини қозониш осон иш эмас. Бунинг учун одамлар дарду ташвиши билан ёниб-куйиб ишлаш, энг оғир масалаларга ўз вақтида ечим топиш керак. Зеро, даврнинг ўзи барча раҳбарлардан шуни талаб қилмоқда.

Шу боис, ҳар бир депутат халқимиз фаровонлиги, жамиятда қонун устуворлигига эришиш йўлида жипс бўлиб, астойдил хизмат қилиши, мавжуд муаммолар ечимини топа олиши лозим. Одамларни рози қилиш эса келажагимизни гўзал, бетакрор, улкан салоҳият ва қудрат касб этишини таъминлайди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари О.Отахонова, Б.Қодиров ва Ж.Эргашевлар шу эзгу амалга риоя қилган ҳолда, кўп вақтини одамлар орасида ўтказади. Қачонки, улар билан дилдан суҳбат қилиб, муамоларига ечим топса, кўнгли хотиржам бўлади.

Депутатларнинг Шаҳрихон тумани “Бешарик” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар билан юзма-юз мулоқоти ҳам қизғин савол-жавоблар ва сайловчиларнинг фаоллиги остида ўтди.


Суҳбат давомида фуқароларга қонун ижодкорлиги янгиликлари, бир қатор қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, яқинда кучга кирган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди.

“Бешарик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Искандар Бобожонов кўп йиллардан бери тиббий ёрдамга муҳтож. Халқ вакиллари томонидан ушбу масала назоратга олиниб, фуқарога даволаниш учун амалий ёрдам кўрсатилди.

Мазкур учрашувлар давомида қуйи палата депутатлари “Ўзбекистон” МФЙ “Намуна” кўчаси 5-уйда яшовчи Насиба Норматова хонадонида ҳам бўлдилар.


Хонадон вакиллари билан бўлган дилдан суҳбат чоғида Насиба опа турмуш ўртоғи Райимжон Норматов оғир дардга чалинганини билдирди. Унинг айтишича, Р.Норматов онкологик касаллигига чалинган.

Депутатлар ушбу масалани ўз назоратига олиб, Райимжон отани вилоят онкологик диспансерига олиб бориб, беморни тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда зарур дори-дармонлар билан таъминлашга кўмаклашди.

–Ҳар бир инсон дунёда умид билан яшайди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Отахонова. – Инсоннинг тўрт мучаси соғ-саломат бўлса-ю, қалбида ҳаловат бўлмаса, ҳеч нарса татимайди. Агар инсон соғлом бўлмаса, режалаштириб қўйган ишлари амалга ошиши қийин бўлади. Шу сабабли аҳолининг оғирини енгил қилиш, уларнинг саломатлигини таъминлаш, одамларни рози қилиш ҳаммамизнинг асосий вазифамизга айланиши керак.

Халқ вакиллари шу куни “Бешарик” маҳалла фуқаролар йиғини “Бешарик” қўчасида яшовчи Искандар Бобожонов хонадонида ҳам бўлдилар.


Кўришлар сони: 101

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...