Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат назорати: Тинчлик қишлоғида канализация тизими йўлга қўйилди

Депутат назорати: Тинчлик қишлоғида канализация тизими йўлга қўйилди

Халқ вакили сайловчилар мурожаатини ижобий ҳал қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Навоий шаҳридаги Тинчлик қишлоғида яшовчи фуқаролар томонидан  мурожаат келиб тушди. Унда мавжуд муаммолар жумладан, ичимлик суви таъминотидаги узилишлар ва канализация тизимида учраётган носозликлар юзасидан шикоят қилинган. 

Аввал ҳам мазкур қишлоқ аҳолиси маҳаллий уй-жой мулкдорлари ширкати, Санитария-эпидемиология хизматининг Навоий шаҳар бўлими, вилоят телевидениеси, шунингдек, Бош прокуратура, Омбудсман, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига ариза билан мурожаат қилишган. Лекин турли ташкилотлар масалани ҳал этиш ўрнига жавоб хати ёзишдан нарига ўтмаган.

Парламентга мурожаатдан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Инна Коржикова канализация тизими фаолияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга жиддий эътибор қаратди. Мулоқотлар олиб борилди ва муаммо ўз ечимини топди. Кейинчалик Навоий вилояти Уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи Н. Жуманиёзов депутатлик сўровига тезкор муносабат билдирди ва жавоб хати йўллади. Унда ёзилишича, Тинчлик қишлоғида аҳоли кўтарган масала ижобий томонга ўзгарган.


Кўришлар сони: 295

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...