Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат бойсунлик ёшлар муаммосини назоратга олди

Депутат бойсунлик ёшлар муаммосини  назоратга олди

Бобоназар Тўраев Бойсун туманидаги “Даштиғоз” маҳалласида истиқомат қилади. У тумандаги касб-ҳунар коллежини тамомлагач, ҳали у, ҳали бу мавсумий ишлар билан шуғулланиб кўрди. Лекин оиласига кирадиган даромаддан кўнгли тўлмади.

Ушбу ҳудуддан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Ҳазратқул Хўжамқулов аҳоли билан учрашуви давомида Б.Тўраев каби ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратди.

– Президентимиз Ёшлар куни муносабати билан мамлакатимиз йигит-қизларига йўллаган табригида ёшларни иш билан таъминлаш, уларни зарур касб-ҳунарларга ўргатиш масаласига алоҳида тўхталиб, бу борадаги ишларга жойларда ҳокимлар ва сектор раҳбарлари масъул эканлигини билдирган эди, – дейди парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Ҳ.Хўжамқулов. – Шу боис, учрашув давомида тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 25 нафар йигит-қизнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман мутасаддилари, сектор раҳбарилари билан биргаликда ғалладан бўшаган ер майдонларини ёшларга ажратилишига кўмаклашдик. Асосийси, уларга экин-текин қилиш учун зарур уруғлар ҳам етказиб берилди.

Булар орасида Б.Тўраев ҳам бор. У депутат ва мутасаддилар кўмагидан мамнун. Муаммоси билан қизиққан, амалий ёрдамга ошиққан депутати билан суҳбатлаша туриб, келгусида фермерлик фаолиятини бошлаш ниятида эканлигини билдирди.

Мазкур учрашувлар доирасида халқ вакили Бойсун тумани “Мунчоқ” маҳалласида жойлашган 37-сонли умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ва маҳалланинг ички йўлларига шағал ётқизиш ишлари билан ҳам қизиқди.

Очиқ мулоқотлар чоғида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар ўрганилиб, тегишли ташкилотлар билан биргаликда уларга ечим изланди.


Кўришлар сони: 166

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...