Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Маҳаллабай ишлаш орқали одамларнинг қисматини ўзгартириш мумкин

Маҳаллабай ишлаш орқали одамларнинг қисматини ўзгартириш мумкин

Маҳаллабай ишлаш тизими маҳаллалардаги муаммолар, аҳоли турмушидаги муҳим масалаларни биргаликда ҳал этиш, ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, маҳалланинг “ўсиш нуқта”ларини аниқлаш имконини беради. Шу асосда ҳар бир маҳалланинг ўзига хос ҳаёт тарзидан келиб чиқиб, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва камбағалликни қисқартириш режалари ишлаб чиқилади.

Шаҳрихон туманидаги Дориломон маҳалласида 482 та хонадон бўлиб, уларда 3014 нафар аҳоли истиқомат қилади. Меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони 1245 нафар, шундан 45 нафари ишсиз.

Жойлардаги муаммоларни маҳаллабай, хонадонбай аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Андижон вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Отахоновалар ушбу маҳаллада бўлишди.

Учрашувлар давомида ҳудуддаги хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида хатлов ўтказилиб, маҳалланинг ўсиш нуқтасини аниқлаш ва уни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўзаро мулоқотлар чоғида 26 нафар фуқаро оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш, 77 та хонадон эгалари эса “лидер тадбиркорлар” билан паррандачилик, тикувчилик, иссиқхона йўналишида ишлаш истагини билдирди. Мутасаддилар кўмагида бизнесни бошлаш ҳаракатида юрган 26 нафар фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратиладиган бўлди.

–Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган маҳаллабай тизими ҳокимият органлари ва жамоатчилик бошини қовуштириб, аҳоли манфаатлари йўлида фаолият юритишларига замин яратяпти, – дейди Одинахон Отахонова. – Энг муҳими, бундай яхлитлик умумхалқ ҳаракатига айланиб, жойларда йиллар давомида тўпланиб қолган масалаларга ўз вақтида ечим топиш кўламини оширмоқда. Чунки ҳамма масалалар маҳалланинг ўзида ҳал бўлса, одамлар ўз муаммоси билан идорама-идора сарсон бўлиб юрмайди. Бу тизим орқали ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш мумкин.

Депутат О.Отахонова шунингдек, тумандаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди, одамларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Аниқланган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал этди.


Кўришлар сони: 200

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...