Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Улуғнор туманидаги МТТ фаолияти ўрганилди

Улуғнор туманидаги МТТ фаолияти ўрганилди

Бугунги кунда Улуғнор туманида 3-7 ёшли болалар сони 4852 нафарни ташкил қилади. Улардан 3 909 нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Тоҳиржон Аҳмадалиев тумандаги учрашувлари чоғида МТТ фаолияти билан қизиқди.

– Ҳозирги кунда туманда жами 52 та МТТ бўлиб, шундан 17 тасини давлат мактабгача таълим ташкилоти, 1 хусусий, 2 давлат хусусий шерикчилиги асосидаги, 32 тасини эса оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этади, – дейди Т.Аҳмадалиев. – Айни дамда битта инвестиция дастуридан чиққан МТТда алоҳида гуруҳ ташкил қилиб, унга 30 нафар тарбияланувчини қамраб олиш, 9 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиб, 225 нафар тарбияланувчи ҳамда 4 нафар болани бошланғич мажбурий бир йиллик, тайёрлов бепул гуруҳга эса 100 нафар тарбияланувчини жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу билан қамров даражаси 2021 йил якунига қадар 87.9 фоизга ортиши кутилмоқда.

Янгиобод маҳалласида жойлашган “Юлдузча” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида яратилган шарт-шароитлар, болаларга берилаётган таълим жараёнлари депутатни мамнун этди. Чекка чўл ҳудудида келажак авлод таълим-тарбияси учун яратилаётган бундай замонавий, қулай имкониятлар намуна қилиб кўрсатишга арзиши таъкидланди.

Халқ вакили шунингдек, тумандаги бир қатор МТТларида бўлиб, у ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди, мавжуд камчиликларни ҳал этиш чораларини кўрди.


Кўришлар сони: 184

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...