Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ёшлар мурожаатлари назоратга олинди

Ёшлар мурожаатлари назоратга олинди

Халқ билан очиқ мулоқот қилиш, фуқароларнинг дарду қувончига шерик бўлиш, одамларни рози қилиш – ислоҳотларнинг асосий мезони. Чунки, бахтли одамларгина дунёни янгилашга, ўзгартиришга қодир бўлади.

Одамларни ҳаётдан мамнун, тинч, хотиржам, эртанги кунга ишонч билан яшаши учун нима керак? Албатта, халқ ичида юриб, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, фуқароларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш, мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топиш лозим.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Қаҳрамон Эргашевнинг Китоб тумани сайловчилари билан учрашувлари қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди.

Халқ вакили дастлаб Китоб тумани ҳокими Алишер Зокиров билан биргаликда “Қорабулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар муаммоларини тинглади.

Юзма-юз мулоқот чоғида йигит-қизлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер ажратиш, бандлик, бизнесни бошлашга имтиёзли кредитлар олиш юзасидан бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, мутасаддиларга уларни ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

– Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган муносабат бутунлай ўзгарди, – деди парламент қуйи палатаси депутати Қаҳрамон Эргашев. – Давлатимиз раҳбарининг ёшлар камолотига қараётган доимий эътибори, айниқса, таълим ислоҳотларида яққол кўзга ташланмоқда. Бу ислоҳотларнинг ютуғи эса ёшларнинг давлат ва қонунларга ишончини кучайтираётир.

Депутат Қ.Эргашевнинг учрашувлари тумандаги Пахтаобод, Обод маҳалла фуқаролар йиғинларида давом этди. Халқ вакили бу ерда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди, одамларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди.

Аниқланган муаммолар тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал этилган бўлса, ечими узоқ вақт талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди.


Кўришлар сони: 233

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...