Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Аҳолини ўйлантирган масалалар назоратга олинди

Аҳолини ўйлантирган масалалар назоратга олинди

Депутатларнинг ўз сайлов округларида аҳоли билан учрашувлари одамларни қандай муаммолар ўйлантираётгани ва уларни ҳал этиш бўйича нималар қилиш зарурлигини аниқлашда муҳим ўрин тутади.

Шу маънода, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари халқ ичида юриб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда, аҳоли томонидан кўтарилаётган мурожаатлар ечимига астойдил киришмоқда.

Парламент қуйи палатаси депутати Одинахон Отахонованинг Шаҳрихон туманидаги учрашувида “Беш маҳалла” МФЙда яшовчи фуқаролардан кўприк, янги мактаб қуриш, эски симёғочларни алмаштириш, ички йўлларни таъмирлашга оид кўплаб мурожаатлар келиб тушди.

Халқ вакили туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов билан биргаликда ҳар бир мурожаатни жойига чиқиб ўрганди, уларни ижобий ҳал этиш чораларини кўрди.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, Эски қўрғонча қишлоғи ҳеч қайси қишлоқ ёки маҳалла билан узвий боғланмаган. Чунки бу қишлоқни бошқа қишлоқ билан боғлаш учун кўприк қуриш керак.

Депутат О.Отахонова ва туман ҳокими Ҳ.Дадахоновлар бу масалани ўз назоратига олиб, ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўришларини билдирди.

Дастлаб болалар боғчаси учун мўлжалланган бино бетон пойдевори қурилгани бўйича қолиб кетган. 2000-2002 йилларда маҳалла аҳли ҳашар йўли билан уни мактабга айлантирган. Айни вақтда бу таълим муассасасида 160 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Лекин мактаб биноси таъмирталаб аҳволда бўлиб, уни янгидан қуриш зарур.

Эски қўрғонтепа қишлоғида 1988 йилда қурилган сув иншоотидан ўша вақтда 50-60 та хонадон ёки 400-500 нафар аҳоли фойдаланган. Бугун бу ерда аҳоли сони икки баравар ошган. Демак, ҳудудда қўшимча ичимлик суви тармоғини тортиш жуда муҳим.

Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар икки масала ҳам назоратга олиниб, 2021 йилги давлат дастурига киритилди.

Сайловчилар билан мулоқотлар чоғида аҳоли вакиллари электр ўтказгич симёғочлар яроқсиз ҳолатга келиб, қийшайиб, эгилиб қолганини айтиб, уларни бетон устунларга алмаштиришда, шунингдек, ички йўллар таъмирталаб аҳволда эканлигини сабабли йўлларни таъмирлашда кўмак сўрашди. Бу масала ҳам назоратга олиниб, ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди. 

– Аҳоли муаммоларини ҳал этиш, турмуш шароити ва ҳаёт сифатини яхшилаш бугун давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири саналади, – дейди О.Отахонова.  – Шу нуқтаи назардан депутат — халқнинг ишончли вакили сифатида ҳар доим ана шу ишончни оқлаши шарт. Сайловчилар билан очиқ мулоқотлар йўлга қўйилган жойда муаммо бўлмайди, фаровонлик ҳукм суради. Жамиятда, одамлар ҳаётида ўзгариш бўлади. Биз пойтахтдан шунчаки сайловчилар билан учрашиш учун келганимиз йўқ. Ниятларимиз катта, ҳар бир мурожаатга ижобий ечим топиш учун келганмиз, бу ерга.

Депутат қачонки, халқ орасида бўлса, одамларнинг кундалик ташвишларидан хабардор бўлса муаммолар ечим топади. Шундай экан, ҳар бир халқ вакили кўпроқ вақтини сайловчилар ҳузурида ўтказиши керак.


Кўришлар сони: 161

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...