Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ҳисобот учун эмас, натижа учун ишлаш керак

Ҳисобот учун эмас, натижа учун ишлаш керак

Кейинги йилларда ҳудудларда уйма-уй, хонадонма-хонадон юриб, одамлар билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг яшаш шароити, турмуш тарзидан келиб чиқиб, бевосита ўзлари билан бамаслаҳат мавжуд муаммоларни ҳал қилиш депутатларимиз фаолиятининг асосий мезонига айланди.

Бугун халқ вакиллари ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка-чекка қишлоқ ва овулларгача кириб бориб, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилмоқда, одамларнинг дардини эшитиб, тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Абдулла Рўзметовнинг Хоразм вилояти Урганч шаҳри аҳолиси билан юзма-юз мулоқоти ҳам ғоят самарали кечди.

Халқ вакили дастлаб ҳудудда аралаш кураш бўйича ўтказилган ЎзЛиДеП кубоги мусобақасида қатнашиб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш, халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидлади.

Урганч, Хива туманлари ва Урганч шаҳридан 7-18 ёшгача бўлган спортчилар ўзаро беллашган мусобақада ҳар бир вазн тоифаси бўйича  ғолиблар аниқланди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар партия Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рўзметов томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мазкур учрашувлар доирасида халқ вакили “Халқпарвар комиссия” аъзолари билан биргаликда уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, субсидия ажратиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантириш борасидаги ишлар устидан депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида Ғойбу қишлоғи “Чўлобод” маҳалласи ҳудудида қурилаётган уй-жойларнинг қурилиш жараёни билан танишди.

Бешта 240 хонадонли кўп қаватли турар-жойлар давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “Ирдимизон қурилиш” хусусий корхонаси томонидан қурилмоқда. Мазкур уй-жойлар мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Депутат А.Рўзметов ўрганишлари давомида Бекобод қишлоғи Қўнғирот маҳалласи ҳудудида ҳомийлик асосида қурилаётган уй-жойларнинг қурилиш жараёни билан ҳам қизиқди. Ушбу турар жойлар “Аёллар дафтари”га киритилган нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзолари номида турар жой мавжуд бўлмаган 3 нафар хотин-қизга берилиши режалаштирилган.

Халқ ноиби сайловчилар билан мулоқотлари давомида Чоткўпир қишлоғи Орзу маҳалласида икки нафар фарзанди билан ижарада яшовчи Ш.Қурбанова хонадонида ҳам бўлди. Суҳбат жараёнида фуқаронинг мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш чоралари кўрилди.

– Одамлар билан яқиндан мулоқотда бўлмасдан туриб, фақат қоғозларда қайд этилган маълумотлар билан жойларда кечаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларга, мавжуд муаммоларга баҳо бериб бўлмайди, – дейди парламент қуйи палатаси депутати А.Рўзметов. – Шу боис, учрашувларимиз давомида ҳар бир мурожаатни жойига чиқиб ўргандик, мутасаддилар билан биргаликда уларга ечим топиш чораларини кўрдик. Чунки халқ билан мулоқотни йўлга қўйишда ҳисобот учун ишлаш эмас, балки одамларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиб, натижа учун ишлаш керак.

Халқ вакили шунингдек, Урганч шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, сайловчиларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглади, аксарият масалалар жойида ҳал этилган бўлса, ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.


Кўришлар сони: 226

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...