Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган МТТ фаолиятини ўрганди

Депутат давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган МТТ фаолиятини ўрганди

Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилмоқда, уларнинг мурожаатларини тинглаб, муаммо ва ташвишларини ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Хусусан, парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мавлуда Хўжаева ҳам Ўзбекистон туманидаги учрашувлари доирасида маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганяпти, фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларга ечим излаяпти. 

Дастлаб халқ вакили тумандаги Нурсух ва Шакаробод МФЙларда мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этди. 

Тадбирда сўз олган М.Хўжаева давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтди. 

– Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик юбилей байрамини катта тантана, шоду хуррамлик билан нишонлаймиз. Бу қутлуғ ва шонли айём халқимиз учун янги  тарихимиздаги энг улуғ санадир, – деди М.Хўжаева. – Шу боис, бугун мамлакатимизда ушбу қутлуғ санага катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бинобарин, юртимизга барқарорлик, ҳаётимизга тинчлик-осудалик, қалбимизга шижоат бағишлаган бу неъмат диёримизнинг кўркамлашиб бораётган қиёфасида ҳам бўй кўрсатмоқда. 

Халқ вакили тумандаги учрашуви чоғида аҳоли томонидан кўтарилган ичимлик суви, бандлик, ички йўлларни таъмирлаш ва электр таъминотига доир масалаларни тинглаб, уларга ечим топиш чораларини кўрди. 

Тумандаги Эски Яйпан МФЙда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган “Юлдузчалар зиёси” номли МТТда бўлиб, бу ерда жажжи болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди. 

Мазкур таълим муассасаси 2019 йилда фаолият бошлаган бўлиб, ҳозирда муассасада 13 нафар ходим болажонларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Улардан 6 нафари педагог бўлиб, шундан 3 нафарини олий  маълумотли тарбиячилар ташкил этади. 

Бугунги кунда муассасада 120 нафар болалар тарбияланаётган бўлиб, улардан 70 нафарига давлат-хусусий шериклик асосида 3 томонлама шартнома имзоланган. Муассасада инглиз тили, мусиқа, жисмоний тарбия, тэквандо, бадиий гимнастика тўгараклари ҳам ташкил этилган. 

Депутат М.Хўжаева мазкур учрашувлари доирасида 42-ДМТТ қошида қуриб битказилган енгил типдаги бино иншоотида ҳам бўлди. Ушбу бино 90 ўринли бўлиб, тарбияланувчилар учун марказлар қулай усулда жойлаштирилган. Халқ ноиби бу ерда ташкил этилган тадбирда иштирок этиб, партия сафига қабул қилинган 36 нафар ишчи-ходимларга партия аъзолик гувоҳномасини топширди. 

Халқ вакилининг ўрганишлари “Баркамол авлод болалар маркази”да давом этди. Депутат бу ерда “Битирувчилар орзуларини мақсадларга айлантирайлик” номли касблар фестивалида иштирок этиб, юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ҳақида сўзлаб берди. 

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаева Ўзбекистон туманидаги учрашувлари доирасида бир қатор таълим муассасаларида бўлиб, ёшлар учун яратилган шароитларни ўрганди.


Кўришлар сони: 169

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...