Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат Боғот туманидаги “Оқ Олтин” МФЙ фаоллари мурожаатини жойида ҳал этди

Депутат Боғот туманидаги “Оқ Олтин” МФЙ  фаоллари  мурожаатини жойида ҳал этди

Бугун ҳудудларда томорқа майдонларидан юқори даромад олишга қаратилган тарғибот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Чунки ҳозирги пандемия шароитида ернинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадларини ошириш мумкин.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирбек Тўразода Хоразм вилоятидаги учрашувлари давомида Боғот туманида томорқа майдонларидан унумли фойдаланиш, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан агротехник тадбирларнинг олиб борилиши билан танишди.

Халқ вакили дастлаб “Маънавият” МФЙда бўлиб, аҳоли хонадонларида имтиёзли кредит ҳисобига ташкил этилган иссиқхоналар фаолиятини кўздан кечирди. Хонадон эгаларига яқинда қабул қилинган “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, иссиқхона ташкил этиш ҳаракатида юрган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Кейинги манзил тумандаги “Соҳибкор” МФЙ бўлди. Мазкур маҳаллада томорқасидан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад олиб келаётган омилкорлар кўп. Ҳудуд аҳли асосан бодринг, помидор ва рўзғор учун бошқа зарур бўлган маҳсулотлар етиштириб, ортганини бозорга сотишади.

Мулоқотлар давомида депутат халқимиз азалдан деҳқончиликда, боғ яратиш ишларида намуна бўлиб келганини, бугунги кунда кўпчилик ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бир йилда 3 мартагача ҳосил олаётганини айтиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ва экспорт салоҳиятини оширишга бўлган ёндашув мутлақо ўзгарганини таъкидлади.

– Кафтдеккина томорқа ҳам беқиёс даромад манбаи ҳисобланади, – дейди Ботирбек Тўразода. – Ундан ўрнида, унумли, ер илмини пухта билган ҳолда фойдаланган кишининг рўзғорига қут-барака киради. Зеро, томорқа ризқ-рўз, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг энг самарали йўлидир.

Учрашувлар давомида халқ вакили кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.

Депутат Б.Тўразоданинг учрашувлари Боғот туманидаги “Оқ Олтин” МФЙда давом этди.

Аҳоли хонадонларида бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида ўз ҳовлисида экин-текин қилишга имконияти йўқ фуқароларга ҳудудларда ташкил этилган “Томорқа хизмати” МЧЖлар яқиндан ёрдам бериб, одамларнинг томорқаларга экин экиб, олинган ҳосилни харидорга етказгунига қадар уларга кўмакдош бўлиб келаётгани айтилди.

Суҳбат жараёнида маҳалла фаоллари томорқада экин-текин қилишда сув йўқлигини, минерал ўғитлар етишмаслигини билдирди. Халқ ноиби тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда бу масалани жойида ижобий ҳал этди.

Депутат шунингдек, тумандаги “Усталар” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, аҳолини томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганди, томорқачилар билан юзма-юз мулоқот қилди.

Кам таъминланган оилаларга помидор, булғор қалампири кўчатлари ва минерал ўғитлар тарқатилди. Ўз томорқасидан самарасиз фойдаланаётган фуқаролар огоҳлантирилди.


Кўришлар сони: 188

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...