Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатлар Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротованинг фермер хўжалиги фаолияти билан танишди

Депутатлар Ўзбекистон Қаҳрамони  Лола Муротованинг фермер хўжалиги  фаолияти билан танишди

Фарғона қишлоқ хўжалигида деҳқончилик маданияти юқорилиги, илғор услубларни дадил қўллайдиган, ернинг ҳар бир қаричини қадрлайдиган етук мутахассислари билан машҳур. Вилоятнинг миришкор деҳқонлари ҳақида сўз кетганда Лолахон Муротованинг номи алоҳида тилга олинади.

Болаликдан деҳқончиликка меҳр қўйган Лолахон опа ҳали мактаб ўқувчиси бўлса-да, ота-онаси билан далага чиқар, ерни экишга тайёрлашдан то ҳосил йиғиб олингунга қадар даладан бери келмасди.

У бутун фаолияти давомида мамлакатимиз деҳқончилиги ривожига самарали ҳисса қўшиб, фермерликда ҳавас қилса арзийдиган натижаларга эришди. Бугун унинг эришган ютуқлари ҳар қандай инсоннинг ҳавасини келтиради. Айниқса, у раҳбарлик қилиб келаётган Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалигида ташкил этилган “Ёш фермер қизлар мактаби” фермерликнинг сир-асрорларини ўрганиш ниятида юрган қизларимиз учун муносиб туҳфа бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари О.Отахонова ва Б.Мирзамовалар мазкур фермер хўжалигида бўлиб, мактаб фаолияти билан яқиндан танишди. Тингловчилар ва ишчи-ходимлар билан суҳбатлашиб, уларга қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумотлар берди. Лолахон Муротованинг фермерлик фаолияти давомида эришган ютуқлари тилга олинди.

 – Лолахон опани кўп йиллардан буён яхши биламан. У киши бизнинг фермер хўжалигимизда ҳам бир неча маротаба бориб, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ҳосилдорликни ошириш бўйича ўз тавсияларини, маслаҳатларини берган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Отахонова. –Улар ҳамиша ер билан тиллашиб, диллашиб фермерлик соҳасида ўзига хос тажриба ва маҳорат мактаби яратди. Муболағасиз айтиш мумкинки, улар деҳқончилик илми профессори, академигидир. Шу сабабли Лола опадан маслаҳат ва йўл-йўриқлар олиш муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ташкил этилган ёш фермерлар мактаби тажрибаси эса минг-минглаб қизларимиз учун чинакам ибрат намунаси бўлади, деб ишонаман.

Учрашувда сўз олган парламент қуйи палатаси депутати Б.Мирзамова Лола Муротовани устоз деб билишини айтиб, дашт жойларда ўз меҳнати, матонати ва тиришқоқлиги билан чўлни бўстонга айлантирган бу фидойи инсондан деҳқончилик синоатларини, агротехник тадбирларни қандай амалга оширишни ўрганиш кераклигини билдирди. Бу инсон нафақат ўзига, балки ёш фермерларга ҳам устоз бўлишини таъкидлади.

Учрашув якунида халқ вакиллари Лола Муротованинг келгуси ишларига омад тилаб, фермер хўжалиги ишчи-ходимларига эсдалик совғалари улашди.

 


Кўришлар сони: 207

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...