Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Спикер ўринбосари Қўшкўпир туманидаги “Темур қалмиқ томорқа хизмати” МЧЖга имтиёзли кредит олиб берди

Спикер ўринбосари Қўшкўпир туманидаги “Темур қалмиқ томорқа хизмати” МЧЖга  имтиёзли кредит олиб берди

Аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш бугунги куннинг муҳим талабларидан бири ҳисобланади. Бу борада “Ҳар бир оила — тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” ва бошқа ижтимоий дастурлар доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов Хоразм вилоятига сафари чоғида аҳоли бандлиги ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга доир қабул қилинган дастурлар ижросини ўрганди.

Урганч туманидаги “Milliy Bottlers” хусусий корхонасида асосан қадоқланган яхна ичимликлар, тозаланган ичимлик суви, полиэтилен копсулалари ишлаб чиқарилади. Ҳозирда бу ерда 160 нафар хотин-қиз ва ёшлар меҳнат қиляпти.

Корхона ўтган йили 17,9 млрд сўмлик маҳсулотларни вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилоятларига етказиб берган. Бугун бу ерда ишлаб чиқариш қуввати ва сифатини ошириш, экспортни кенг йўлга қўйиш мақсадида 510 минг АҚШ долларлик маблағ эвазига Хитой давлатидан янги ускуналар олиб келиб ўрнатилди.

Спикер ўринбосари корхонада ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди. Уларга юртимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун ажратилаётган арзон уй-жойлар, ипотека кредитлари, субсидиялар ҳақида маълумотлар берди.

– Бугун олдимизда турган энг муҳим вазифа – бу ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб даромад олиши учун зарур шароитлар яратиб беришдир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов. – Шу боис, биз мамлакатимизда ишсизлик, айниқса, ёшлар ўртасидаги ишсизлик муаммоси бўлмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз. Зотан, фуқаролар бандлигини тўлиқ таъминлаш ва меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш, янги иш ўринларини яратиш, ишсизлик даражасини қисқартириш – мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим шартидир.

Халқ вакили мазкур учрашувлар давомида Қўшкўпир тумани Ҳайрабод қишлоғидаги “Темур Қалмиқ томорқа хизмати” МЧЖ таркибида ташкил этилаётган кластер фаолияти билан яқиндан танишди.

Кластер фаолияти йўлга қўйилса аҳолига 12 турдаги хизматларни кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Инкубация хонасида 15 минг жўжа етиштириш қувватига эга 3 дона замонавий технологиялар ўрнатилган. Эътиборга молик жиҳати, бу ерда балиқ човоқлари етиштириш билан бирга шлакоблок ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун музлатгич, аҳолини тадбиркорлик ва томорқачиликка тайёрлайдиган ўқув маркази, савдо дўконлари, сутни қайта ишлаш цехлари ташкил этилади.

А.Ҳаитов бу ерда олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирар экан, тадбиркорни қийнаб келаётган муаммо билан ҳам қизиқди. Суҳбат жараёнида жамият раҳбари фаолиятини кенгайтиришда 2 млрд сўм миқдорида кредит маблағи зарурлигини билдирди. Ушбу масала жойида ҳал этилиб, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан фуқарога имтиёзли кредит ажратиб бериладиган бўлди.

Мазкур томорқа хизмати тумандаги “Ўртаёп” маҳалласида 1,25 гектар майдонда иссиқхона ҳам ташкил этган бўлиб, бу ерда парваришланаётган помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатлари аҳолига етказиб берилади. Янги навлар синовдан ўтказилиб, юқори ҳосилдор полиз сабзавот кўчатлари етиштирилади. Қувонарлиси, иссиқхонада маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган 12 нафар хотин-қиз иш билан банд.

Учрашувлар давомида вилоятда бандлик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир қабул қилинган дастурларнинг ижроси ўрганилиб, бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 


Кўришлар сони: 336

Депутатлар минбари

Новостная лента

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...