Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Олис қишлоқларда уйғонаётган умидлар

Олис қишлоқларда уйғонаётган умидлар

Биз, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари Қизилгул Қосимова, Дилбар Мамажонова ва Мавжуда Ҳасановалардан иборат ишчи гуруҳ Навоий вилояти Нурота туманининг олис Қизилча қишлоғига йўл олди. Сафардан кўзда тутилган мақсад — ушбу қишлоқда яшовчи Даврон отанинг мурожаатини ўрганиш эди. Ота Қонунчилик палатасига қилган мурожаатида қишлоқдошларини қийнаётган тиббий ёрдам сифати, “Тез тиббий ёрдам” машинасига бўлган эҳтиёжни ҳал этиб беришни сўраган.

Депутатлар ушбу мурожаатни ўрганиш асносида туманда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт ёрдам кўрсатиш сифати билан бир неча чекка қишлоқлар мисолида танишдилар. Дастлаб Темирқовуқ МФЙда жойлашган 13-сонли оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди. Қишлоқ вилоят маркази – Навоий шаҳридан 200 км узоқликда жойлашган. Қишлоқ поликлиникаси 5400 нафар аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Нурота туманида аҳоли тарқоқ яшайди. Қизилча, Сентоб қишлоқлари ҳам туман марказидан анча олисда жойлашган. Сентобда 8000 минг нафар аҳоли яшайди, зарурат бўлса одамлар 50 км узоқликда жойлашган поликлиникага бориб келишади. 5400 аҳоли яшайдиган Темирқовуқ эса ўз поликлиникасига эга. Атрофдаги қишлоқлардан бирида, 500 нафар, бошқасида 200 нафар аҳоли яшайди. Бундан кўриниб турибдики, тиббий хизмат соҳасида маълум муаммолар пайдо бўлади.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 13-сонли поликлиникада 7 нафар ҳамшира ишлайди. Бирлашма раҳбари Шавкат Халилов кадр масаласи ўткир муаммо эканини таъкидлаб, 246 та штат бирлиги бўлгани ҳолда 110 нафар врач аҳолига хизмат кўрсатаётганини маълум қилди. Бирлашма бошлиғи биз билан учрашиб турганидан фойдаланиб, тиббиёт соҳасида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан ўзининг таклифларини билдирди. Унга кўра, мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун мактаб битирувчиларининг орасидан тиббиётга қизиқадиганларга қўшимча квота ажратиш, тиббиёт ходимларининг фарзандларига тиббиёт йўналишида ўқишга киришига имтиёз бериш, 10 йилдан ошиқ ишлаган фелъдшерларга имтиёз асосида олий маълумот бериш керак. Шавкат аканинг айтишича, 10 йил тиббиёт соҳасида ишлаган одам тайёр мутахассис бўлиб етишади.

Бундан ташқари, суҳбат давомида тиббиёт соҳасини оптималлаштиришда аҳоли пунктлари узоқлиги, яъни радиуси ҳисобга олинмасдан қарор қабул қилингани муаммолар сабаб бўлаётгани, шаҳарда яратилган тизим олис қишлоқларда самара бермаётгани таъкидланди.

Биз ҳудуд билан танишув давомида ерлик аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланишига гувоҳ бўлдик. Бизга мурожаат йўллаган отахон яшайдиган Қизилча “Обод қишлоқ” дастурига киритилганидан қишлоқ аҳли беҳаб мамнун. Йиллар давомида ичимлик сувидан қийналиб келган қизилчаликларнинг бу борадаги муаммолари ҳам яқин орада ҳал бўларкан. Бундан биз ҳам хурсанд бўлдик.

Албатта, ўрганиш давомида кўтарилган муаммолар ечимини топиш депутат сифатида бизнинг эътиборимизда бўлади.

Мавжуда Ҳасанова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

ЎзХДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 217

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...