Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Спикер ўринбосари Нукус туманидаги “Торемурат бест томорқа хизмати кластери” МЧЖ фаолияти билан танишди

Спикер ўринбосари Нукус туманидаги “Торемурат бест  томорқа хизмати кластери” МЧЖ фаолияти билан танишди

Мамлакатимизда томорқадан юқори ҳосил ва даромад олаётган миришкор деҳқонларимиз сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бунда томорқа билан ишлайдиган, аҳолига моддий ресурсларни етказиб берадиган тизим яратилиб, ҳудудларда “Томорқа хизмати” МЧЖлар фаолиятининг йўлга қўйилгани айни муддао бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Aктам Ҳаитов Нукус туманига сафари чоғида “Саманбай” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Торемурат бест томорқа хизмати кластери” МЧЖ фаолияти билан танишиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Ҳозирги кунда томорқа хизмати кластерининг 36 гектар ер майдони боғдорчиликка, 80 гектари сабзавот маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган бўлса, 3 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилган. Айни вақтда иссиқхонада помидор, бодринг, редиска ва бошқа шу каби маҳсулотлар парваришланмоқда.

“Томорқа хизмати” кластерлари жойларда аҳоли томорқа ерларини шудгорлаш, зарур уруғлик ва кўчат етказиб бериш, хонадонларга ихчам иссиқхона қуриб бериш, эчки, қуй, парранда, асалари уялари, қуён етказиб бериш каби хизматларни кўрсатиб келмоқда. Шу сабабли бундай корхоналар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Масалан, Кенгаш ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан “Торемурат бест томорқа хизмати кластери” фаолиятини кенгайтириш учун биринчи босқич қурилиш ишларига 1 млрд 50 миллион сўм, иккинчи босқич учун эса 1 млрд 970 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Шунингдек, “Амударё томорқа хизмати кластери”га Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма томонидан 5 млрд 27 миллион сўм, “Бўзотов томорқа кластери”га эса 800 млн сўм маблағ ажратилган.

 –Ҳар доим ҳам томорқа эгаларида деҳқончилик қилиш ёки кўчат ва уруғликларни харид қилиш учун имконият бўлмаслиги мумкин. Бундай пайтда томорқа эгасига кластерлар ёрдамга келади ва уларни банклардан олинган имтиёзли кредитлар эвазига харид қилинган кўчатлар, уруғликлар билан таъминлайди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари А.Ҳаитов. – Айтиш жоизки, мазкур кластерлар фаолиятининг йўлга қўйилиши фуқароларга қатор қулайликлар яратиш баробарида, аҳоли давромадларини ошириш ва одамларни иш билан таъминлашга катта ҳисса қўшаётир.

Учрашув давомида туманда экин майдонларидан самарали фойдаланиш, “Томорқа – даромад манбаи” тамоили асосида томорқачиликни кенг ривожлантириш бўйича фикр алмашилиб, томорқа ер эгаларининг мавжуд муаммолари ва уларнинг даромадини оширишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Спикер ўринбосари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳам учрашди.

Суҳбат ва мулоқотлар жараёнида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 11 мартдаги тегишли фармони ижроси юзасидан жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиб-тамойилларини татбиқ этиш, бу борада “Халқпарвар комиссия”сининг жамоатчилик назоратини ўрнатишда маҳаллий кенгаш депутатларининг фаоллигини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Жорий йилда республика бўйича жами 33 114 та квартиралар ва якка тартибдаги уй-жойлар, қишлоқ жойларида 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилиши айтиларкан, “Халқпарвар комиссия” қурувчига ерни адолатли ажратилиши, имтиёз оладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатининг шаклланиши ва қурилишлар сифати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши зарурлиги қайд этилди.

Учрашувда берилаётган имтиёзларни ҳалол-пок қўллаш бўйича адолатли тизим яратиш учун амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 


Кўришлар сони: 561

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...