Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Сурхондарёда эртаки маҳсулотлар хорижга экспорт қилинмоқда

Сурхондарёда эртаки маҳсулотлар хорижга  экспорт қилинмоқда

Сурхондарё вилояти Ангор туманида қўшимча ерларни ўзлаштириш, шу орқали янги иш ўринлари яратиш яхши йўлга қўйилган. Ҳозирда тумандаги “Илғор” маҳалласи ҳудудида 120 гектар ерлар ўзлаштирилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов воҳага учрашувлари давомида мазкур ҳудудда бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан қизиқди.

— 120 гектар ер майдонини ободонлаштириш орқали у ерда катта боғ ташкил қилмоқчимиз, — дейди “Бақтрия агро томорқа хизмати” МЧЖ раҳбари Ислом Худойбердиев. — Айни вақтда экиш учун анор, арчанинг турли хил туридан ва акация кўчатларини олиб келдик. Ернинг бир қисмида эса мева-сабзавот етиштирилади. Энг муҳими, бу ерлар ишсиз ёшларга ижарага берилиб, уларнинг бандлиги таъминланади. Томорқа хизмати эса ерни шудгор қилиш, ўғит, кўчатлар етказиб беришда уларга ёрдам беради.

А.Ҳаитов майдонни кўздан кечирар экан, боғ ташкил этиш учун мўлжалланган қисмида дастлабки кўчат экиш жараёнини бошлаб берди. Экиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан юқори ҳосил олишда қандай самалари усуллардан фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар, маслаҳатлар бериб ўтди.

Парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари А.Ҳаитов Жарқўрғон туманидаги учрашуви доирасида “Қораёғоч” маҳалласида жойлашган “Layf Water” МЧЖ фаолияти билан танишиб, ёшлар билан мулоқот қилди, тадбиркорни ўйлантираётган масалалар хусусида суҳбатлашди.


Мазкур корхона 2020 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бу ерда Хитойдан келтирилган сув қадоқлаш ускунаси ёрдамида минерал сув қадоқланади. Халқ вакили қадоқлаш ускунасининг ишлаши, қадоқланаётган маҳсулот сифати, таркиби, унинг фойдали хусусиятлари билан қизиқди.

— Бугунги кунда корхонамизда 20 нафар йигит-қиз меҳнат қилмоқда, — дейди “Layf Water” МЧЖ раҳбари Ш.Жаҳонгиров. — Уларнинг кўпчилиги шу маҳаллада истиқомат қилишади. Дастлаб, корхонамизда “Hydrouzel” ёрлиғи остида 0.5, 1, 1.5, 5 ва 10 литрли идишларга қадоқланган газли, газсиз минерал сув ишлаб чиқарила бошланган бўлса, ҳозирга келиб, 0, 5 литр ҳажмдаги шарбатларни ҳам қадоқлаяпмиз. Агар корхонамиз тўлиқ қувват билан иш бошласа яна 10 та иш ўрни яратилади.

Учрашувда корхона қошида ЎзЛиДеП қуйи бўғини тузилиб, партия сафига қабул қилинган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Спикер ўринбосари мазкур учрашувлари чоғида Сурхондарё вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва томорқа хўжаликларини кўздан кечирди.

Денов тумани Намуна маҳалласида жойлашган 32 гектар ер майдонидаги экобоғ кўчатчилик ва уруғчиликка мўлжалланган бўлиб, бу ерда “Чағаниён агро томорқа хизмати МЧЖ томонидан 64 хилдаги мевали ва манзарали кўчатлар етиштирилмоқда.

Халқ вакили етиштирилаётган кўчатлар билан бирга, бу ерда агротуризм масканига айлантириш ниятида қилинган ишлар билан ҳам танишди.

Экобоғда туристлар учун махсус йўлаклар қилинган бўлиб, улар ушбу йўналиш бўйлаб боғда парваришланаётган 30 га яқин мевали ва каштан, арчанинг липо, катальпа каби ноёб турларидан иборат манзарали кўчатларни томоша қилишлари мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур экобоғ 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда етиштирилаётган кўчатлар жорий йилдан бошлаб Тожикистон ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Спикер ўринбосари тадбиркорга кўчатлар учун зарур бўладиган ўғитларни тўғридан-тўғри арзонлаштирилган нархларда харид қилишда яқиндан кўмак берадиган бўлди.

Халқимизда Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан, деган пурмаъно мақол бор. Бу нақл бежиз айтилмаган, албатта. Чунки экинларни кузда экиб, қор остида қолдириш усулига тўқсонбости деб айтилади.


А.Ҳаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида бир қатор маҳаллаларда бўлиб, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш ҳолатини ўргандилар.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида тўқсонбости ва эртаки маҳсулотлар халқ истеъмолига тайёрлиги, бозорга чиқаётгани, энг асосийси, экспорт қилинаётгани аён бўлди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томорқачиларга тайёр маҳсулотларни экспорт қилишда қандай муаммолар бўлса, уларни ҳал этишга тайёрлигини билдириш билан бирга, уларни қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ижобий ҳал этишга муваффақ бўлдилар.

 


Кўришлар сони: 127

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...