Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Спикер ўринбосари А. Қодиров Давлатобод туманида бўлди

Спикер ўринбосари А. Қодиров Давлатобод туманида бўлди

Наманганда ўрганишлар олиб бораётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров вилоят марказидаги Оромгоҳ даҳаси 60-сонли мактабда бўлди. Китобхон ҳамда истеъдодли ўқувчилар жам бўлган даврада иштирок этиб, энг фаол ўқувчиларга китоб ва эсдалик совғаларини топширди.

А. Қодиров ушбу даҳадаги “Мирзо Улуғбек авлодлари” хусусий мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан ҳам танишди. 200 нафар бола тарбияланаётган муассасанинг ошхона ва ётоқхонасини кўздан кечирди, тарбиячилар билан тизимдаги муаммо ва камчиликлар ҳақида гаплашди.

Шунингдек, Спикер ўринбосари Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани” ахборот-кутубхонасида ҳам бўлди. Китобхон ёшлар билан суҳбатлашди.

Европа кутубхоналаридан қолишмайдиган ушбу зиё маскани 30 мингдан зиёд бадиий ва илмий адабиётлар, ўқув қўлланмаларига эга. Келгуси 3 йилда китоблар сонини 100 мингтадан ошириш режа қилинган. Уч қаватли кутубхона бир вақтнинг ўзида 1200 кишига хизмат кўрсата олади. Биринчи қаватида эса “Болалар майдончаси” ташкил этилган бўлиб, у ерда 12 ёшгача бўлган болалар учун барча шарт-шароитлар яртилган.

Ўрганишлар давом этмоқда.


Кўришлар сони: 185

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...