Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

21 нафар фуқарога ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилди

21 нафар фуқарога ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар қиляпти, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топяпти.

102-Яйпан сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Мавлудахон Ходжаеванинг ўрганишларни ҳам қизғин ўтмоқда.

Депутат ташаббуси билан Ўзбекистон туманида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган банд бўлмаган ёшлар ва аёлларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида “Баркамол авлод” болалар марказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда 3-сектор ҳудудидаги 19 та маҳаллалардан ташриф буюрган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган фуқаролар иштирок этди. Тадбир доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси билан биргаликда асаларичилик, иссиқхона, уй-рўзғор буюмлари ва тикувчилик каби соҳаларга оид маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ўтказилди.

Ярмарка иштирокчиларига аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан корхона ва ташкилотлар, хусусий тадбиркорлик субъектларининг бўш иш ўринлари, таъминотчи корхоналарнинг маҳсулотлари секторга бириктирилган молия муассасаси – АТ Халқ банкининг имтиёзли кредитлари таклиф этилди.

Депутат М.Ходжаева 100 дан ортиқ хотин-қизларнинг турли масалалардаги, хусусан соғлиқни сақлаш йўналишидаги мурожаатларининг қонуний ечимини топишга кўмаклашди. Шунингдек, ярмарка давомида туман адлия ва соғлиқни сақлаш бўлимлари масъулларига мурожаат қилган иштирокчиларга бевосита шу ернинг ўзида 50 дан ортиқ ҳуқуқий, тиббий ва давлат хизматлари кўрсатишга оид маслаҳатлар берилди.

Ярмарка натижаларига кўра, 21 нафар фуқарога ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди, 23 нафар ёшлар ва аёллар касбга ўқитиш курсларига йўналтирилди.

Ярмарка иштирокчилари, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, даромад олишлари учун Халқ банки туман филиали томонидан уларнинг 37 нафари билан тегишли тартибда шартномалар тузилиб, 350 млн. сўмлик тикув машиналари, микротўлқинли печ ва асаларичилик фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратилди.

Халқ вакилининг учрашувлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 207

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...