Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ҳудуд муаммолари депутат иштирокида ўз ечимини топмоқда

Ҳудуд муаммолари депутат иштирокида  ўз ечимини топмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 123-Шовот сайлов округидан сайланган депутат Камол Жуманиёзов халқ билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида  жорий йилнинг 26 февраль куни Шовот туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Дастлаб, тумандаги чекка ҳудуд “Манақ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Р.Болтаевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига йўллаган мурожаати тегишли мутассадди ташкилотлар вакиллари билан жойида ўрганилди.

Жумладан, ўрганиш жараёнида мурожаатда баён қилинган биринчи масала – давлат субцидия ажратиш ҳисобига енгил конструкцияли иссиқхона қуриб берилиши юзасидан фуқаро мурожаати ўз ечимини топадиган бўлди. Шунингдек, иккинчи масала – маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи ички сув йўли орқали мунтазам равишда оқар сув билан таъминлаш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга депутатлик сўрови билан чиқиш зарурлиги маълум бўлди.

Учрашувлар давомида депутат маҳалла ҳудудидаги 3-сонли умумтаълим мактабида, 55-сонли оилавий поликлиникада, 21-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, соҳа вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Мазкур муассасаларда аниқланган муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Учрашувлар якунида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатига  ташриф буюриб, ушбу ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишилди. Таълим муасссасалари вакиллари билан мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мулохазалари тингланди.

Бу каби учрашувлар жойларда давом этмоқда.


Кўришлар сони: 183

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...