Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Муаммолар ечими қаерда?

Муаммолар ечими қаерда?

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқдалар. Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати Барно Мирзамова ҳам Уйчи туманидаги “Оқтош” ва “Муборак” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи фуқаролар билан учрашди.

“Оқтош” МФЙдаги нуронийлар ҳудуддаги собиқ масжид биносидан мақсадли фойдаланиш масаласини кўтаришди. Бу ерда фаолият олиб бораётган тадбиркор билан суҳбатлашилиб, амалга оширадиган лойиҳаси ва яратадиган иш ўринлари ҳақида маълумот бериши тушунтирилди. Ҳудудда ўйингоҳ мавжуд бўлиб, у бугунги кунда қаровсиз ҳолда. Машиналар тураржойига айлантириб қўйилган. Ёшлар авваллари бу ерда бўш вақтини мазмунли ўтказар эди. Ҳозирда бунга имкон йўқ. Фаоллар бу масалада ҳам ижобий ечим топилишини сўрашди.

“Муборак” МФЙ ҳудудидаги саккиз мингдан ортиқ аҳолига хизмат қиладиган Ёрқўрғон қишлоқ врачлик пункти биноси бугунги кун талабига жавоб бермайди. Бу ерда тиббий хизмат кўрсатиш учун ҳам шарт-шароитлар етарли эмас. Шифохона учун янги бино қурилиши режалаштирилган бўлса-да, ҳанузгача қурилиш ишларидан дарак йўқ. Ҳудудда мактабгача таълим муассасасига ҳам эҳтиёж мавжуд. Жой ажратилган бўлса-да, тадбиркор томонидан боғча биноси қурилиши бу йил иккинчи йилдирки, бошланмаяпти.

Фаолларнинг депутат Барно Мирзамовага юқоридаги ва бошқа масалалардаги бир қатор мурожаатлари назоратга олинди. Халқнинг розилиги йўлида амалга ошириладиган бу эзгу ишларни кечиктирмаслик бўйича мутасадди идораларга депутатлик сўрови юборилидиган ва ва ижобий ечим топиладиган бўлди.

Депутатнинг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 204

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...