Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Чаманзор қишлоғи муаммолари ўрганилди

Чаманзор қишлоғи муаммолари ўрганилди

Шу кунларда Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Oлий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Пахтакор туманида бўлиб, маҳалла ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганмоқда. Жумладан, тумандаги Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашди.

Маҳалла фаолларининг таъкидлашича, йўл таъмири билан боғлиқ муаммога яқинда ниҳоят ечим топилди. Аммо газ ва электр таъминоти масалалари ҳамон ҳал қилингани йўқ. Ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлашда ҳам муаммолар етарли.

Фракция раҳбарининг маҳалла ёшлари билан учрашувида ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, ҳунарли қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

– Муаммолар кўп ва бугун уларни ҳал қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Президент ташаббуси билан маҳаллабай ишлаш тизими йўлга қўйилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида Парламент комиссияси ташкил қилинди ва айни пайтда депутатлар ҳудудларда ўрганишлар олиб боряпти. Пахтакор тумани сайловчиларини безовта қилаётган масалалар эса тегишли идораларга юборилади. Хулосалар Парламент комиссиясида кўриб чиқилади, – деди Алишер Қодиров.

Шунингдек, тумандаги 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ошхона фаолиятини ўрганди, ошпазлар, тарбиячилар билан суҳбатлашди.

Ўрганишлар дамов этмоқда.


Кўришлар сони: 279

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...