Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатлар аралашуви билан муаммо бартараф этилди

Депутатлар аралашуви билан муаммо бартараф этилди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари қуйи палатада ҳузуридаги Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси томонидан ишлаб чиқилган “Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича парламент ва депутатлар назоратини амалга оширишга доир чора тадбирлар режаси”га асосан тиббиёт ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган барча турдаги ишларга жалб қилиш ҳолатларини Фарғона ва Андижон вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганишмоқда.

Мазкур жараёнда депутатлар тиббиёт соҳасини тубдан такомиллаштириш бўйича мамлакатимиз Президентининг Фармон ва қарорлари мазмун-моҳияти тушунтириш билан бирга тиббиёт муассасаларидаги муаммо ва камчиликларни атрофлича ўрганишмоқда.

Дастлаб, депутатлар Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада бўлишди. Ушбу тиббиёт муассасаси 48 минг аҳолига хизмат кўрсатишга ихтисослашган. Бироқ бугунги кунда бириктирилган ҳудудда 55 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда ва шу аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. Бу, ўз навбатида, тиббиёт ходимларига қўшимча юклама бўлмоқда, яъни хизмат сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур масала депутатлар аралашуви билан ўз ечимини топадиган бўлди. Яъни, Молия бўлими томонидан штат жадвали шаҳар статистика бўлими маълумотлари асосида тасдиқланиши ва молиялаштирилиши белгиланди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Тошлоқ туман тез тиббий ёрдам марказида ҳам бўлишди. Тиббиёт муассасаларида ходимлардан аноним сўровнома олинди. Сўровномада мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари йўқлиги аниқланди.

Тошлоқ туманидаги 52-оилавий поликлиникада ўрганишлар олиб борилганда фаолиятга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш учун компьютер технологиялари етишмаслиги, аҳолини хатловдан ўтказишда ҳамширалар планшетлар билан таъминланмаганлиги аниқланди. Эътиборлиси, бу масала ҳам ўз ечимини топадиган.

Ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар Андижон вилоятида давом эттирилади.


Кўришлар сони: 188

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...