Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов Сирдарё вилоятида тиббиёт муассасаларидаги реал ҳолатни ўрганди

Спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов Сирдарё вилоятида тиббиёт муассасаларидаги реал ҳолатни ўрганди

Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ этиш, қуйи тизим фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Мурожаатномадаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, парламент қуйи палатаси бирламчи тиббий санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш, ислоҳотлар натижадорлигига эришиш бўйича парламент назоратини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаган. Халқ демократик партияси фракцияси мазкур йўналишда парламент ва депутатлик назоратини изчил олиб бориш бўйича масъул фракциялардан бири ҳисобланади.

Шунга мувофиқ, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида тиббиёт муассасаларидаги реал ҳолат билан яқиндан танишди, шифокорлар билан мулоқотда бўлиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф-мулоҳазаларни ўрганди.

Бугун мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишнинг янгича тизими – “маҳаллабай” асосда иш ташкил этиш, шу орқали одамларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш ҳамда уларни ҳал этиш вазифаси кун тартибида турибди. Шундан келиб чиқиб, вазирлик ва идоралар, барча соҳалардаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари жойларда аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, одамларни ўйлантираётган масалаларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Бу жараёнда парламент Қонунчилик палатаси депутатлари, хусусан, Халқ демократик партияси фракцияси ҳам фаол иштирок этишга киришди.

У.Иноятов Янгиер шаҳридаги маҳаллаларда ҳам бўлиб, “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини ўрганди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, вақтинча ишсиз фуқароларга жойида ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди. Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро Тўхтахон Абдупаттаевага ўз ишини йўлга қўйиши учун тикув машинаси топширилди.

Шу куни ҳудуддаги хотин-қизлар билан очиқ мулоқот, бўш иш ўринлари ярмаркаси, бепул тиббий кўрик акцияси ҳам ташкил этилди. Бўш иш ўринлари ярмаркасида 6 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. 20 нафар касб-ҳунарга ўқитиш курсларини тамомлаган аёлларга банклардан имтиёзли кредит олиш бўйича сертификатлар топширилди. Мурожаат юзасидан 3 нафар аёлга иш бошлаши учун кредит олишига кўмаклашилди.

Шундан сўнг Халқ демократик партиясининг депутатлари ва фаоллари ҳудуддаги “Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази”га боришди, марказда яратилган шароитлар билан танишишди.

Амалий мулоқот ва тадбирлар доирасида аниқланган муаммолар чуқур таҳлил этилади, умумлаштирилади ҳамда таклифлар тайёрланади. Шулар асосида партия депутатлар гуруҳи “маҳаллабай” тизим асосидаги ишларни тезкор таҳлил қилиб, муаммоларни ҳал қилиш масаласини маҳаллий Кенгаш сессияларига олиб чиқади.

 


Кўришлар сони: 120

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2021
Чаманзор қишлоғи муаммолари ўрганилди

Шу кунларда Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Oлий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери...

26.02.2021
Ноширлик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асослари такомиллаштирилмоқда

Муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси 7 боб ва 35 моддадан иборат. Унда ноширлик соҳасини давлат томонидан...

26.02.2021
Депутатлар аралашуви билан муаммо бартараф этилди

Дастлаб, депутатлар Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада бўлишди. Ушбу тиббиёт муассасаси 48 ...