Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат улуғнорлик сайловчилар муаммосига ечим топди

Депутат улуғнорлик сайловчилар  муаммосига ечим топди

Муборакхон Тўйчиева Улуғнор тумани Истиқлол қишлоғидаги Пахтаобод янги уйларидан бирида истиқомат қилади. Табиийки, мазкур замонавий уй-жойларга ичимлик суви тармоғи тортилган, аммо сувнинг ўзи йўқ. Нега дейсизми? Чунки ҳудудга ҳалигача сув минораси ўрнатилмаган.

Ваҳоланки, мазкур хонадонлар аллақачон оилалар билан тўлган. Фуқаро Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг туманга ташрифи ва ўрганишларидан хабар топди-ю, унинг қабулига ошиқди. Сайловчи мадад излаб келиб адашмаганди. Унинг мурожаати шу куннинг ўзида Тоҳиржон Аҳмадалиев томонидан “Сувоқава” ДУК туман бўлими билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди.

Наргиза Қодирова ҳамшираликнинг сир-асрорларини қунт билан ўрганган. Лекин ушбу йўналишда бир неча жойга мурожаат қилиб, иш тополмаётганди. Халқ вакили Т.Аҳмадалиевга қилган мурожаати ечимини топганидан мамнун. У туман тиббиёт бирлашмасининг қон-таҳлил бўлимига ишга жойлаштирилди.

Депутатнинг туман тиббиёт бирлашмасидаги ўрганишлари давомида соҳадаги камчиликларни бартараф этишга оид қатор таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, туманнинг ер майдони катталиги аҳолининг тарқоқ жойлашганлигига сабаб бўлган. Патронажларда бу тарқоқлик бир қадар қийинчилик туғдираётган эди. Йўллар, масофалар олислиги вақтни олади. Патронаж ҳамшираларга велосипед ажратилиши мазкур муаммони ҳал қилишга асос бўлади.

Шунингдек, туманнинг энг чекка жойларига биринчи ёрдам кўрсатиш шоҳобчаларини очиш зарурати бор, марказий поликлиникага хизмат машинаси керак. Туманда тор мутахассисликлар бўйича қадрлар етишмайди. Шу боис бор кадрларни иккинчи мутахассислик бўйича онлайн ўқитишни йўлга қўйиш лозим.

Бу каби таклифлар, албатта, ўринли. Депутат томонидан мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқиш ва ижрога йўналтириш учун ёзиб олинди.

Т.Аҳмадалиев сайловчилар билан очиқ мулоқотлари мобайнида давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси мазмун-моҳияти хусусида атрофлича тушунчалар бериб ўтаркан, яратилаётган имкониятлардан тўла фойдаланиш зарурлигини алоҳида қайд этди. Ҳар бир ислоҳот замирида инсон манфаатлари турганлигини таъкидлади.

Тадбиркорлик субъектлари етакчи кучлар, улар билан бандлик, иқтисодиёт барқарорлиги каби долзарб муаммоларга ечим топиш осон. Депутат учрашувлари доирасида тумандаги бир қатор тадбиркорлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Жараёнларда уларнинг ютуқлари, муаммолари яққол кўзга ташланди. Айниқса, “Андижон бройлери” МЧЖ томонидан паррандалар ва балиқ етиштириш учун гранула, яъни ем-озуқа ишлаб чиқаришга ихтисослашган бино қурилиши анчагина имкониятларни тақдим этиши таассуротли бўлди.

Лойиҳа қиймати 2 миллиард долларни ташкил этади. Бино қурилиши якунланган. Февраль ойи ўрталарига мазкур иншоот фойдаланишга топширилиб, 40 нафар улуғнорликлар бандлиги таъминланади. Халқ вакили МЧЖ раҳбари Азизбек Жамолдинов билан суҳбатлашиб, тадбиркорлиги ривожи учун ҳар қандай кўмакка тайёр эканлигини билдирди.

Шунингдек, парламент қуйи палатаси депутати Т.Аҳмадалиев тумандаги тиббиёт ва таълим муассасалари фаолияти билан танишиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўрди.

 


Кўришлар сони: 197

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...