Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатлар Андижондаги тиббий хизматлар сифатини ўрганди. Натижа қандай бўлмоқда?

Депутатлар Андижондаги тиббий хизматлар  сифатини ўрганди. Натижа қандай бўлмоқда?

Инсон учун энг катта бойлик — соғлик. Чунки саломатлик бўлмаса, на фароғат ва на хашамат татийди. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади.

Давлатимиз раҳбари президентлик фаолиятининг илк кунлариданоқ барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келаётгани замирида ҳам улкан мақсадлар мужассам. Зеро, бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлиғимизга боғлиқ.

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам бу долзарб масалага тўхталиб, мавжуд имконият ва салоҳиятимиз, пандемия даврида орттирган тажрибамиздан фойдаланиб, аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасидаги туб ислоҳотларни янги босқичга кўтариш зарурлигини таъкидлаган эди. Чунки бу борада ечимини кутиб турган масалалар кўп.

Шу маънода, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси аъзолари ҳудудларда бўлиб, тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Айни мақсадда Андижон вилоятида бўлган халқ вакиллари О.Отахонова ва М.Адхамжоновалар ҳудуддаги учрашувларини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти билан вилоятда соҳада амалга оширилаётган ишлар, муаммо ва ечимлар юзасидан фикр алмашди.

Депутатлар ўз сўзида чекка-чекка ҳудудларда тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхши эмаслигини айтиб, тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш энг асосий масала эканлигини таъкидладилар.

– Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ҳудудларда ҳали ҳам етарли даражада эмас, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Отахонова. – Бугунги кунда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарият қисми ҳам тиббиёт тизими ва ундаги камчиликлар билан боғлиқ. Бу эса аҳоли норозилигига, тиббий хизмат кўрсатиш сифати тушишига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли, тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизмат сифатини ошириш лозим.

Халқ ноибларининг кейинги манзили Избоскан тумани тиббиёт бирлашмаси бўлди. Депутатлар бу ерда муассаса фаолияти билан яқиндан танишди, беморлар учун яратилган шароитлар, муассасанинг моддий техника базаси, зарур дори воситалари билан таъминланганлик даражаси билан қизиқди.

Парламент қуйи палатаси депутатларининг Олтинкўл туман тиббиёт бирлашмасидаги учрашувлари ҳам ғоят қизғин кечди. Шу ерда тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, айниқса, касалликнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва бартараф этишда муҳим бўғин бўлган оилавий поликлиникалар фаолиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.

Учрашув давомида муассасада даволанаётган беморлар аҳволи, турмуш шароити билан қизиқди, улар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммолар юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар берилди. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Халқ вакилларининг ўрганишлари Андижон туманида давом этди. Депутатлар ҳудуддаги бир қатор оилавий поликлиникаларда бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тиббиёт ходимлари ва беморлар билан мулоқот қилди.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

 

 

 


Кўришлар сони: 384

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...