Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Сайловчилар билан учрашувларда аҳолини ўйлантираётган масалалар ўз ечимини топяпти

Сайловчилар билан учрашувларда аҳолини ўйлантираётган масалалар ўз ечимини топяпти

Жорий йил бўйича сайловчилар билан сўнги учрашувлар ташкил этилди. Дастлаб, ижро ҳокимияти масъуллари билан учрашувлар жадвали тузиб олиниб, маҳалла раислари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилинди.

Тақвим асосида 4 та ҳудудда 24 та маҳалла раислари ва аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари, тумандаги Президент халқ ҳамда Бош вазир қабулхонаси мудирлари, ташкилот ва идора раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирлар давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ҳамда муҳокамада бўлган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.


Сайёр учрашувлар давомида сайловчилар томонидан тадбиркорлик ва боғдорчилик учун ер ажратиш (7 та), ичимлик суви (18 та), газ (17) ва электр энергия (23та) таъминоти, болалар боғчаси (10 та), мактаб қуриш (7 та) бўйича, йўлларни таъмирлаш (19 та), уй-жойга бўлган эҳтиёж (7 та) ҳамда бошқа масалалар (30 та) юзасидан жами 138 та мурожаатлар қилинди.  

Кўриниб турганидек, мурожаатларнинг қарийб барчаси маҳаллий даражада ҳал этиладиган масалалар. Айрим муаммолар жойида ҳал этилди. Шунингдек, муддат ва маблағ талаб этиладиган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб берилиб ҳал этилиши назоратга олинди.

Қонунчиликка таклифлар ва республика даражасида ҳал этиладиган масалалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Президентимизнинг жорий йилнинг 16 декабрдаги видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар бўйича Денов тумани аҳолисини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир билан таъминлаш бўйича ҳолат ҳам ўрганилди.


Айтиш керакки, ҳозирда туманда хатлов натижаларига кўра қўшимча 1200 та газ баллонларига эҳтиёж мавжуд.

Шу билан бирга, электр энергияси ва табиий газ таъминотида ўрнатиладиган чекловлар тўғрисида айрим маҳаллалардаги истеъмолчиларни расмий равишда ўз вақтида хабардор қилмаслик ҳолатлари аниқланди.

Кўмир омбори томонидан ижтимоий соҳа объекларида 3396 тонна, 100 фоиз кўмир маҳсулоти етказиб берилган. Аҳоли истеъмолчиларига кўмир маҳсулоти етказиб бериш 66,5 фоизга бажарилган. Айни пайтда омборда 311 тонна кўмир захираси мавжуд. Аммо, кўмирнинг сифати паст эканлиги бўйича аҳоли томонидан ҳақли эътирозлар билдирилди.

Юқоридаги камчиликларни ижрочилар томонидан бартараф этиш юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.

Ҳудудда аҳоли истеъмоли учун бирламчи, зарур маҳсулотлар яъни, гўшт, шакар, гуруч, ўсимлик ёғи, тухум, картошка, пиёз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари учун 20 та музлатгич, сиғими 8,5 минг тоннани ташкил қиладиган омборларларда захираси қилинган бўлиб мавсум тугагунча маҳсулотларни сақлаш имкониятлари етарли.

Округдаги фаолият давом этмоқда.

Фирдавс Шарипов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 462

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...