Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашди

Депутат ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашди

Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолига муносиб меҳнат ва яшаш шароити яратиш – бугунги куннинг энг муҳим талаби. Демак, бундан буёғига ҳар бир раҳбар, депутатлар ҳам ҳамиша халқ дарди билан яшаб, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиши, амалий натижалар билан халқ ишончини қозониши лозим.

Бинобарин, халқ билан очиқ мулоқот қилиш, фуқароларнинг дарду қувончига шерик бўлиш, оғирини енгил қилишда ҳикмат кўп. Шу нуқтаи назардан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Одинахон Отахонова жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Шаҳрихон туманида бўлди.

Юзма-юз мулоқотлар доирасида яқинда Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилингани, бу бўйича муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани қайд этилди. Давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари, видеоселектор йиғилишларида белгилаб берилаётган топшириқлар ижроси жойларда қай даражада таъминланаётгани ўрганилди.

Халқ вакили туман ҳокими Ҳ.Дадахонов билан биргаликда “Халқ қабулхонаси”га бориб, у ерга ўз муаммо, масалалари билан келган фуқароларнинг ариза ва шикоятларини тинглади. Сайловчилар томонидан электр энергияси, ичимлик ва оқава сув таъминоти, бандлик, мактаб ва боғчаларни таъмирлашга оид келиб тушган мурожаатлар назоратга олиниб, ижроси юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.


–Биз пойтахтдан шунчаки сайловчилар билан учрашиш учун келганимиз йўқ. Ниятларимиз катта, режаларимиз улкан. Асосий мақсадимиз – жойларда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш орқали ҳар бир инсоннинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш, – дейди О.Отахонова. – Агар депутат халқ дарди билан ёниб яшаса, унинг муаммоларига ўзининг муаммоси сифатида қараса, хатоликлар камаяди, ҳудуд ривожланади. Бу эса ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётдан мамнун бўлиб умргузаронлик қилишини таъминлайди.

Ҳақиқатдан ҳам, одамларни рози қилиш — ислоҳотларнинг асосий мезони. Чунки, бахтли одамларгина дунёни янгилашга, ўзгартиришга қодир бўлади. Шу жиҳатдан бугун депутатлар ҳам замон билан ҳамқадам юриб, мавжуд муаммоларга биринчи бўлиб ечим топиши, одамларнинг дарду қувончига шерик бўлиши зарур. Айниқса, ижтимоий эҳтиёжманд қатламга, доимий даромаддан маҳрум бўлган инсонларга кўмак бериш ғоят муҳимдир.

Куннинг иккинчи ярмида депутат О.Отахонова Шаҳрихон туманининг бир қатор маҳаллаларида бўлиб, “Темир дафтар”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олди. 19 та хонадонга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди. Уйма-уй юриб сайловчилар билан дилдан суҳбатлашди, тиббий кўрикка муҳтож фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва зарур дори-дармон воситалари билан таъминлашга кўмаклашди.

Халқ ноиби учрашувлар давомида “Шокирбой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 17-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, таълим муассасасининг қиш мавсумига тайёрлигини, ўқувчилар учун яратилган шароитлар ва ўқув биносининг ҳолатини ўрганди. Аниқланган муаммолар тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этилди. Ечими узоқ вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Аҳоли сонининг ошиши билан табиийки, одамларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ҳам ошади. Лекин кейинги пайтда бозорларда нарх-навонинг ошиб кетиши ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Масалан, биргина гўшт нархи 40-45 минг сўмдан 60-65 минг сўмгача етган. Шу боис, Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида нарх-навонинг ошиши кескин танқид қилиниб, бунинг олдини олиш бўйича қатор топшириқлар берилган эди.

Халқ вакили мамлакатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини сифатли ва юқори савияда таъминлаш мақсадида Шаҳрихон туман “Дехқон бозори”да ҳам бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси билан танишди. Президентимиз томонидан қўйилган вазифалар ижроси қай даражада таъминланаётгани билан қизиқди.

Сир эмаски, мамлакатимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш масаласига давлат сиёсати даражасида катта эътибор қаратилмоқда. Зотан, халқ саломатлиги, миллат генофонди мустаҳкамлиги шу давлатнинг катта бойлигидир.

Депутат О.Отахонова шунингдек, “Қумтепа” МФЙда жойлашган тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сонли туғруқ коплексининг очилиш маросимида қатнашиб, шу ерда вилоят ҳокими билан тумандаги мавжуд муаммолар хусусида фикр алмашди. Мазкур туғруқ комлексини кўмир билан таъминлаш масаласи манзилли дастурга киритилди.


Кўришлар сони: 549

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...