Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Электр тармоғида аниқланган муаммони ҳал этиш учун таклиф тайёрланди

Электр  тармоғида аниқланган муаммони ҳал этиш учун таклиф тайёрланди

54-Норин сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган Зафар Худойбердиев Норин тумани ҳокимлигида сайловчилар вакиллари билан мулоқот қилди. Айни жараёнда Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йилда қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва қонунлар тарғиботи ҳамда сайловчилар мурожаатлари билан ишлаш йўналишларида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Депутат шу куннинг ўзида тумандаги Тегирмонбоши, Сузоқовул маҳаллаларида бўлди ва аҳоли муаммолари билан қизиқди. Сайловчилар томонидан кўчаларни шағаллаштириш, электр энергияси таъминоти, подстанциялар, симёғочлар аҳволи, суюлтирилган газ, табиий газ таъминотидаги муаммолар кўтарилди. Ўртага қўйилган масалалар   туманнинг хизмат кўрсатиш соҳаси раҳбарлари иштирокида жойида кўриб чиқилиб, ечими юзасидан амалий чоралар кўрилди.

— Сузоқовулдаги 22-умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, ҳозирги ҳолати билан танишдик, — дейди З. Худойбердиев. — Бинонинг иситиш тизимида муаммолар йўқ, бошқа шарт-шароитлар ҳам яхши. Бироқ, мактаб замонавий компьютерлар билан таъминланган бўлса-да, улардан етарлича фойдаланилмаяпти. Боиси, ҳудудга келтирилган интернет тармоғи ҳали мактабга олиб кирилмаган. Асосан маблағ билан боғлиқ бўлиб турган бу масала ниҳоясига етказилди. Билим даргоҳи яқин кунлар ичида тармоққа уланади.

Ҳўжақўрғонча маҳалласи аҳлининг депутатга мурожаати ҳам ечимини топадиган бўлди. Бу ерда аҳоли маблағлари ҳисобида қурилаётган Умархўжа Эшон жомъе масжидининг электр тармоғида муаммо бор экан, уни ҳал этиш учун тегишли таклиф тайёрланди.

Депутат Уйчи туманидаги сайловчилари билан ҳам учрашишни режалаштирган.


Кўришлар сони: 387

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...