Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш юзасидан маҳаллий раҳбарлар олдига аниқ муддатлар қўйди

Депутат муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш юзасидан маҳаллий раҳбарлар олдига аниқ муддатлар қўйди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб аҳолини қийнаб келаётган газ, сув ва электр энергияси муаммоларнинг амалий ечимини топиш, давлатимиз раҳбари бошчилигида бу борада олиб борилаётган ислоҳотлардан аҳолини тўлақонли хабардор қилиш мақсадида фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Ибрагимова ҳам жорий йилнинг 18 декабрь куни аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасидаги Элликқалъа тумани Халқ қабулхонасида ва тумандаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, электр таъминоти, газ, ички йўллар каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар юзасидан шу ернинг ўзида тумандаги соҳа мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилиб, маҳаллий даражадаги муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал этиш, маблағ ва муддат талаб қиладиган муаммоларни эса келгуси йилги туман дастурининг биринчи чорагига кечиктирмасдан киритиб ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Мулоқот жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган кўплаб мурожаатлар албатта депутат назоратида қисқа фурсатларда ҳал этилиши, бугун давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида йиллар давомида ечими йўқдек бўлиб келаётган муаммолар ўз ечимини топаётганлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, депутат Зуҳра Ибрагимова туманнинг чекка ҳудудларидаги ОФЙ ва МФЙларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ва таълим муассасалари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Ўрганишлар жараёнида давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилан 16 декабр кунги ижтимоий соҳа ва аҳоли ҳонодонларига электр энергияси ва газ таъминотини етказиб беришга қаратилган алоҳида вазифа ва топшириқлари ижроси назорат таҳлил ҳолатида ўрганилди.

Депутат бугунги синовли кунларда ҳамда халқимиз кўтаринки кайфиятда кутиб олишга тайёргарлик кўраётган янги йил байрами арафасида бозорлардаги нарх-наволарнинг сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш мақсадита туман марказидаги деҳқон бозори фаолиятини ҳам яқиндан ўрганди. Тумандаги озиқ-овқат заҳирасига масъул бўлган раҳбарларнинг 2021 йилнинг май ойигача асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини заҳира қилиши борасидаги ишлар ҳолатини таҳлил этиб бу борада аниқланган камчиликлар юзасидан ҳам мутасаддиларга бир қатор кўрсатмалар берди.

Депутат З. Ибрагимованинг 19 декабрь кунги сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлари эса, Беруний туманида бўлиб ўтди. Туман марказида аҳоли ва фаоллар билан ўтказилган мулоқот жараёнида туман аҳолиси томонидан туман марказидаги Бўстон маҳалласида бир неча йиллар олдин 750 хонадонга мўлжалланган “Ёшлик” тураржой мажмуасси барпо этилганлиги, бугунги кунгача 500 дан ортиқ хонадон эгалари бу ерга кўчиб ўтганлиги, аммо кўчиб ўтганига 10 йилга яқин вақт бўлган бўлишига қарамасдан аҳоли ҳамон у ерда ичимлик суви, газ ва светнинг йўқлигидан азият чекишаётганлиги, аҳоли қўлбола усулда ториб борган электр токи эса бир фазада ёниб фарзандалрининг дарс қилиши имкон бермаётганлиги ва қўлбола симёғочлар эса уларнинг ҳаётига хавф солаётганлигини, массивнинг эса бор йўғи йиллар давомида 2 яримта кўчаси паст қувватдаги газ билан таъминланганлигини таъкидлашди.

Депутат бугун халқ билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали бу каби муаммоларга ечим топиш, барча даражадаги депутатларнинг асосий вазифаси эканлигини, бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида республикамизнинг кўплаб олис ҳудудларида ёшлар учун минглаб замонавий типдаги бу каби тураржойлар қуриб фойдаланишга топширилаётган бир вақтда Беруний туманининг марказида ёшларга нисбатан бундай муносабатда бўлиниши оқлаб бўлмас ҳолат эканлигини билдириб бу борада вазиятни тўлиқ назоратига олишини билдирди.

Мазкур масала юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида муаммонинг ечими 2021-2023 йилги дастурга киритилганлиги аниқланиб, депутат Зуҳра Ибрагимова томонидан мазкур масала 2021 йилинг биринчи чорагида ҳал этилиши лозимлиги, бу борада қандай зарурий ва ҳуқуқий ёрдам керак бўлса барчасига тайёрлигини, масалаларга қисқа фурсатларда ижобий ечим топилиши Респулика даражасида кўриб чиқилишини, бу борада барча масъул вазирлик ва идораларни фракция назорати тартибида ешитувларини ўтказиши бўйича маълумот бериди.

Шунингдек, депутат 2 кунлик ўрганиш жараёнида аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқотлар жараёнида мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида тўхталиб ўтиб, қишли-қировли кунларда учраётган барча қийинчиликлар ўткинчи эканини, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш масаласи шахсан давлатимиз раҳабри назоратида эканлигини, бу бўйича 16 декабр куни Президентимиз бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Энергетика вазирлигига қатъий топшириқ берилгани ва топшириқ эртасигаёқ республикамизнинг олис ҳудудларида ўз натижасини кўрсата бошлаганини таъкидлаб ўтди. Жумладан, давлатимиз раҳбари топшириғи билан жорий йилги қиш мавсумида ва 2021 йилнинг май ойига қадар барча туманларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг захираси яратилганлиги бозорлардаги нарх навонинг ошиб кетмаслиги президентимиз бошчилигида барча даражадаги раҳбарлар назоратида эканлигини маълум қилди.

Мулоқотлар жараёнида кўтарилган бандлик масаласига тўҳталган ҳолда куни кеча  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтганлиги, мажлисда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилиб, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олингани давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, мигрантлар манфаатларини ҳал этиш каби бир қатор ташаббусларни илгари сурилганлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Учрашувлар давом этмоқда.

 


Кўришлар сони: 738

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...