Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратяпти

Депутат ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратяпти

Шу кунларда парламент қуйи палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилмоқда. Қизғин руҳда ўтаётган учрашувларда ўз ечимини кутаётган муаммолар ўрганилиб, баъзи масалалар жойида бартараф қилинаётган бўлса, баъзилари депутатнинг назоратига олинмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ваҳобжон Муродқобиловнинг Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги сайловчилар билан учрашуви ҳам амалий ишларга бой бўлмоқда.

Аҳоли билан бўлиб ўтган сайёр қабуллар жараёнида депутат бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, хусусан, Президентимизнинг Фармон ва қарорлари юзасидан, аҳоли ва юртимиз манфаатларига хизмат қилувчи қонунлар, ҳукумат қарорларнинг ишлаб чиқилаётганлиги ва амалиётга жорий этилаётганлиги, ҳуқуқий аҳамиятга эга ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, шунингдек келажакда истиқболли режалар ҳақида кенг тушунтиришлар берди.

Депутат ташаббуси билан ўтказилган сайёр қабулда фуқаро Е.Маманиязова Ўзбекистон фуқоролигини олиш ниятида эканлигини айтиб мурожаат қилди. Ушбу масала жойида ҳал этилди. Е.Маманиязовага Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти етказиб бериладиган бўлди.

Шунингдек, депутат ўрганишлар жараёнида жорий йилнинг 16 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилиб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудуддаги айрим жойларда газ босими ҳар хил бўлганлиги аниқланиб, мутахассислар ёрдамида бир меъёрда етказиб бериш йўлга қўйилди. Натижада газ босими паст ёки етиб бормаётган ҳудудларга газ таъминоти тикланди.

Депутат истеъмол бозори, савдо ташкилотларидаги нарх-наво барқарорлиги, маҳсулотларнинг нархини сунъий оширилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш таҳлилий ўрганмоқда.

Ҳудуддаги ўрганишлар давом этмоқда.

 


Кўришлар сони: 496

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...